Тошкентда "Марказий Осиёда сув дипломатияси: барқарор ривожланиш йўлида ишонч, мулоқот ва кўп томонлама ҳамкорлик" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан ташкил этилган тадбирда 10 дан ортиқ мамлакатдан 100 дан ортиқ вакиллар, жумладан, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази, БМТнинг Афғонистонга кўмак кўрсатиш бўйича миссиясини, Марказий Осиё минтақавий экологик маркази, Давлатлараро сув хўжалиги мувофиқлаштириш комиссиясининг илмий-ахборот маркази вакиллари иштирок этди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, шунингдек, Фридрих Эберт номидаги жамғарма, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти, Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти ҳамда Швейсария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

СМТИ директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов Марказий Осиё ўзаро ҳурмат, бирдамлик ва биргаликда барқарор ривожланишга интилишга асосланган ўзаро манфаатли ҳамкорлик маконини шакллантириш учун муқобил имкониятни намойиш этаётганини таъкидлади.

Экспертнинг таъкидлашича, 10 йил олдин зиддият ва келишмовчиликлар ҳудуди деб ҳисобланган Марказий Осиё давлатлари бугун кунда минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб муаммоларни, хусусан сув-иқлим соҳасидаги масалаларни ҳал этишга биргаликда сезиларли ҳисса қўшмоқдалар.

Хусусан, келгуси ойда Душанбеда музликларни сақлаш масалаларига бағишланган Халқаро конференция ўтказилиши кутилаётгани таъкидланди.  

2026 йилда Остонада Марказий Осиё минтақавий иқлим саммити, 2027 йилда Бишкекда "Бишкек+" иккинчи глобал тоғ саммити, 2028 йилда эса Душанбеда "Сув барқарор ривожланиш учун" халқаро ҳаракатлар ўн йиллигининг (2018–2028 йиллар) мақсадларини амалга ошириш якунларига бағишланган юқори даражадаги конференция бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Сув-иқлим масаласи илгари Марказий Осиё давлатларини ажратиб турган омилдан, бугун уларни бирлаштирувчи ва фаол ўзаро ҳамкорликка туртки берувчи кучга айланмоқда. Марказий Осиё мамлакатлари замонавий муаммоларни, жумладан сув хавфсизлиги соҳасидаги таҳдидларни, фақатгина куч-ғайратларни бирлаштирган ҳолдагина самарали ҳал қилиш мумкинлиги ҳақида якдил фикрдалар.

А.Неъматов таъкидлаганидек, нафақат Марказий Осиё минтақасида, балки бутун дунёда сув ҳамкорлигини ривожлантиришнинг самарали моделини илгари суриш воситаси сифатида қаралаётган сув дипломатияси алоҳида долзарблик касб этмоқда. 2023 йилда БМТ Бош Ассамблеяси сув дипломатиясини мустақил илмий фан ва халқаро ҳамкорликнинг алоҳида йўналиши сифатида ривожлантиришга чақирди.

— Сув дипломатияси минтақамиз учун янги ҳодиса эмас, уни барча мамлакатларимиз илгари сурмоқда, — дейди А.Неъматов. — Тўпланган тажрибани умумлаштириш ва кундалик фаолиятга жорий этиш муҳим. Ишончим комилки, сув дипломатияси минтақанинг сув муаммоларини ўзаро манфаатли ҳал этишда эришилган ютуқларга барқарорлик бахш этади. Марказий Осиё давлатлари билан кўп томонлама мулоқотда илк бор Афғонистон делегацияси шундай кенгайтирилган таркибда иштирок этмоқда. Бу Марказий Осиё давлатлари билан самарали ҳамкорлик қилишга тайёрликдан далолат беради.  

Яқинда БМТ Бош Ассамблеяси Қозоғистон ва Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлигида таклиф этилган Олмаотада Марказий Осиё ва Афғонистон учун БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий марказини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Бу воқеа Афғонистоннинг Марказий Осиёнинг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор тасдиқлади. Ҳар бир давлат қўшни мамлакат билан ўзаро ҳурмат ва манфаатларни инобатга олиш тамойиллари асосида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини намойиш этмоқда. Бу ҳамкорлик бутун минтақанинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва изчил тараққиётини таъминлашга қаратилган.

Барча масалалар, улар қанчалик кескин бўлмасин, мулоқот учун тўсиқ эмас, балки унинг мавзуси бўлиши керак. Дипломатия, шу жумладан сув дипломатияси бундай мулоқотни йўлга қўйиш ва ўзаро манфаатли ечимларни биргаликда топишнинг калити бўлиши мумкин.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Акрамжон Неъматов: "Сув ва иқлим масалалари Марказий Осиё давлатларини ажратмайди, аксинча бирлаштиради"