9 декбрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни

ЎзАда янги лойиҳа:

Коррупцияга раҳбарлар тўсиқ қўйиши керак!

Чунки коррупция оқибатида жамият, давлатга путур етиши мумкин. Коррупция юз минглаб одамларнинг умрига зомин бўлиши ҳам мумкин... 

Коррупция, яъни пора бериб, ишини битираётган, пора бериб  ўқишга кираётган, пора бериб мансабга ўтириш каби ҳолатлар ҳамон мавжуд. Ана шу пораларни бераётганлар, олаётганлар ён-атрофимизда. 

Бундан азият чексакда, уларни кўриб, кўрмасликка олиш ёки бундан кўз юмиш, яъни лоқайдлик коррупцияни фақат ривожлантиради. Аслида, корррупцияга элтувчи ҳар бир йўлни тўсиш мумкин... 

Сир эмаски, коррупция ҳолатлари кўпроқ давлат органлари,  ташкилотлардаги ваколатли шахслар томонидан содир этилади. Хўш, улар нега бунга ҳамон йўл қўймоқда? Ахир, коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатига даражасига етди. Бу иллатга тўсиқ қўйиш уларнинг асосий вазифаларидан бири эмасми?   

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда амалга ошириладиган янги лойиҳа – “Коррупцияга раҳбарлар тўсиқ қўйиши керак” дастурида айнан идора ва ташкилотлар раҳбарларини шу каби саволларга тутамиз.

Бу Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Тараққиёт дастури ҳамкорлигида амалга оширилаётган ва Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган "Ўзбекистонда коррупцияга қарши миллий экотизимни мустаҳкамлаш" қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

 Лойиҳа аввалида коррупция  нима экани, уни бартараф этишда эътибор қаратиладиган муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтиш зарурлигини ҳисобга олиб Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов билан суҳбатлашдик. 

– Айтингчи, одамлар коррупция ҳақида билиши керак бўлган энг муҳим нарса нима?

– Менинг фикримча, одамлар коррупция ҳақида 4 та нарсани билиши керак: 

Биринчиси – бу коррупциянинг қанчалик жиддий муаммо, глобал иллат эканини, яъни унинг хавфлилик даражасини билишлари лозим. Яъни, бошқа жиноятлар, масалан, ҳаттоки одам ўлдириш жинояти оқибати бир шахс ёки бир оила учун кулфат келтирса, коррупция оқибатида бутун жамият, давлатга путур етиши мумкин. Коррупция,  ҳаттоки, бир неча юз минглаб одамларнинг умрига зомин бўлиши ҳам мумкин. 

Биргина мисолни айтаман: агар шифохонага дори-дармон воситалари учун ажратилган маблағнинг озгина қисмини масъуллар чўнтагига уриб қолса, ўз-ўзидан у жойга белгиланган меъёрдан камроқ ёки сифати пастроқ дори олиб келинади. Бу эса, беморларни даволаш ва, ҳаттоки, уларнинг ҳаётини  сақлаб қолишга тўсқинлик қилиши мумкин.  

Иккинчиси – одамларимиз коррупция ўзи нима экани, яъни коррупциянинг шаклларини билиши керак. Буларнинг асосийлари қайсилар? Бу, энг аввало, порахўрлик, яъни пора олиш ва пора бериш. Масалан, қайсидир ишни битириб бериш учун ёки камчилиги, хатосини яшириш учун ёки бўлмаса, бизда энг кўп тарқалганлардан бири – бу ишга кириш учун пора бериш ва пора олиш ҳисобланади.

Яъна бир шакли – ноқонуний манфаат. Яъни, қандайдир манфаатга эга бўлиш учун хизмат ваколатидан фойдаланиш. 

Кейингиси – бу маблағларни талон-торож қилиш: бу бюджет маблағларини, яъни халқ пулини ўғирлаш ёки шахсий манфаатлар учун фойдаланиш.

Учинчиси – коррупциянинг оқибатини билиш керак. Асосан иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий оқибатини.

Иқтисодий оқибат – бу, табиийки, давлатнинг иқтисодий ўсишдан тўхташи, бизнеснинг ривожланмаслиги, инвестициявий  жозибадорлик йўқолишини келтириб чиқариши мумкин.   

Ижтимоий оқибат – бу фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончининг камайишига олиб келади. Халқнинг ҳаёти сифатига салбий  таъсир қилади ва ижтимоий нотенгликни келтириб чиқаради.

Сиёсий оқибат эса, мамлакатнинг демократия ва шаффофлик даражаси камайиши, жамиятда таранглик ва беқарорлик келиб чиқиши билан боғлиқ. 

Тўртинчиси – ушбу иллатга қарши курашишда ҳар бир инсон ўзининг роли борлигини ҳис қилиши зарур. Яъни, бунда, ҳар бир инсон бефарқ бўлмаслиги, ҳуқуқбузарликлар ҳақида тегишли органларга хабар бериши, ҳалол инсонларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, очиқлик ва шаффофлик, ҳисобдорликни оширишга қаратилган жараёнларда фаол иштирок этиши керак.  

Коррупциянинг моҳияти ва унинг оқибатларини одамлар тушуниб, англаса, ва, бунда, ҳар биримиз муросасиз муносабатни амалда кўрсата олсак, ҳалол ва адолатли жамият қуришга эриша оламиз.

Коррупцияга дуч келганда, қандай йўл тутиш керак? 

– Қўрқмаслик керак. У коррупция бўладими ёки коррупция эҳтимоли бўладими, дарҳол чора кўра оладиган шахсга ёки идорага мурожаат қилиш керак.

Агар бунга ишхонангизда дуч келган бўлсангиз, кадрлар бўлимига ёки ички хавфсизлик, комплаенс назорат ходимига ёхуд  одоб-ахлоқ комиссиясига мурожаат қилиш керак.

Агар ишдан ташқари дуч келинса, унда Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 1253 рақамли колл-марказига ёки прокуратурага мурожаат қилиш мумкин. 

Шунингдек, ҳар бир вазирлик ва идорада ҳам коррупцияга дуч келса, мурожаат қилса бўладиган телеграм-ботлар, колл-марказлар ҳам ишга туширилган.

– “Ҳалоллик вакцинаси” ҳақида бир неча йиллардан бери гапириб келяпмиз. Жамият, маъсуллар, аҳоли, шу жумладан, ташкилотингиз ходимлари, таъбир жоиз бўлса, бу вакцина билан қанчалик эмланди?

– “Ҳалоллик вакцинаси”ни сингдириш ва у билан эмлаш – бу доимий ва узлуксиз жараён ҳисобланади. Аҳоли ҳақида гапирадиган бўлсак, бу одамларда хабардорликни ошириш, яъни коррупция жудаям ёмон иллат эканлигини тушунтириш, уларда бу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш орқали вакцинани одамларга сингдиряпмиз. Бунда, албатта, оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерларнинг ёрдамига таянмоқдамиз. 

 Масъуллар ва давлат ташкилотларида эса бу янаям мураккаб, чунки улар бевосита коррупциянинг потенциал субъектлари ҳисобланади. Бу бўйича  комплекс ишлар олиб борилмоқда. Бу совға олиш ва беришни тартибга солишдан тортиб, хизмат автомобиллари, мебел ва жиҳозларни сотиб олиш, биноларни таъмирлаш, давлат харидларини амалга оширишгача бўлган жараёнларни ўз ичига олади. Бу жараёнларда шаффофликни таъминлашга алоҳида урғу берилмоқда. Шу орқали давлат хизматчиларининг ҳалол, адолатли қарорлар қабул қилиши, мансаб ваколатини суистеъмол қилишининг олди олинишига ҳаракат қилинмоқда.  

Айнан бизнинг ташкилот ходимлари мисолида айтадиган бўлсам, бу жамоада, энг аввало, соғлом муҳитни яратиш, нафақат идорада, балки ишдан ташқарида ҳам давлат хизматчисига мос бўлмаган хатти-ҳаракатлардан тийилиш кабиларни сингдириб келмоқдамиз. 

Яна бир жиҳат – бизнинг ташкилотда муҳим қарорлар коллегиал тарзда қабул қилинади. Бу ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш ва рағбатлантиришдан тортиб, янги ғоя ва ташаббусларни ишлаб чиқишгача тааллуқли бўлиб, коллегиал тарзда муҳокамадан кейингина якуний қарор қабул қилинади.

– Сизнингча, коррупцияга қарши ташаббусларни қўллаб-қувватлашда жамоатчиликни қандай қилиб кўпроқ жалб қилиш мумкин? 

– Жамоатчиликни коррупцияга қарши кураш жараёнларига кенгроқ жалб қилиш учун, таъбир жоиз бўлса, уларни қуроллантириш керак. Бунда, уларнинг соҳадаги билимларини ошириш, уларнинг ахборотга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш зарур. Шу мақсадда давлат идоралари ва ташкилотлари фаолиятини янада очиқ ва шаффоф қилиш  муҳим ҳисобланади. Шундан кейингина биз жамоатчиликни коррупцияга қарши курашиш ишларига кенгроқ жалб қила оламиз.

Агентлик томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда оммавий ахборот воситалари, журналистлар, нодавлат ташкилотлари ҳамда ёшлар учун мунтазам равишда семинар-тренинглар ташкил этиб келмоқдамиз. Коррупция ҳолатлари ҳақида, умуман, коррупциянинг жамиятга салбий таъсири ҳақида медиа орқали ахборотлар бериб боряпмиз. Жумладан, ижтимоий роликлар, теле ва радио эшиттиришлар, кинолар яратилмоқда. 

Жамоатчилик назорати механизмларидан фойдаланиш қўллаб қувватланмоқда. Буни журналист текширувлари ўтказилаётгани мисолида кўришимиз мумкин. Ёки бўлмаса, биласиз, бугунги кунда ҳар бир вазирлик ва идора ҳузурида Жамоатчилик кенгашлари ташкил этилган. Улар ҳам маълум бир соҳа ва ташкилот фаолиятини мониторинг ва назорат қилиб боради. 

Қонунчиликка кўра, жамоатчилик кенгашлари таркибини асосан нодавлат ташкилотлар, шу жумладан, ОАВ вакиллари ташкил қилиши керак. Лекин, афсуски, амалиётда айрим давлат ташкилотларида фуқаролик жамияти институтлари вакиллари сони камчиликни ташкил қилаётгани кузатилмоқда.  Ушбу масала Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши мажлисида ҳам танқидий муҳокама қилиниб, бугунги кунда вазирлик ва идоралар ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари таркиби қайта кўриб чиқилиб, фаол жамоатчилик вакиллари сонини ошириш чоралари кўрилмоқда. 

– Коррупция ҳақида хабардорликни ошириш учун қандай ўқув ёки таълим дастурларини таклиф қиласиз?

– Хабарингиз бор, жорий йилнинг июнь ойида Президентимиз томонидан давлат хизматчилари ва аҳолининг коррупцияга қарши курашиш бўйича билимларини мунтазам ошириб боришга қаратилган қарор қабул қилинди. 

Ушбу қарор билан 2025 йил 1 январдан бошлаб барча давлат хизматчилари (янги ишга қабул қилингандан сўнг 6 ой ичида ва ҳар 2 йилда) мажбурий равишда коррупцияга қарши курашиш бўйича билимларини ошириб боришлари лозимлиги белгиланди.

Шу мақсадда Коррупцияга қарши курашиш Виртуал академиясини ишга тушириш белгиланган. Академия платформасида нафақат давлат хизматчилари, балки мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларидан тортиб, мактаб ўқувчилари, талаба-ёшлар, тадбиркорлар, журналистлар ҳамда нодавлат ташкилотлари вакиллари учун ҳам уларнинг ёши, соҳаси ва мутахассислигига мос равишда ўқув курслари ишлаб чиқилади ва жорий этилади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/S5vYRWh_jgA" title="Akmal Burhonov: Korrupsiya – odam oʻldirishdan ham xavfli" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

                                              Норгул Абдураимова,

                                              Дониёр Якубов (видео),

Искандар Исматов (монтаж), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Акмал Бурҳонов: Коррупция – одам ўлдиришдан ҳам хавфли (+видео)