Халқаро оғир атлетика федерацияси Олимпия цикли якунларига кўра, «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган спортчилар рўйхатини эълон қилди.
Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Акбар Жўраев ҳамда Ригина Адашбаева мусобақа иштирокчилари қаторидан жой олди. Унга кўра, А.Жўраев -102 кг, Р.Адашбаева эса -81 кг вазн тоифасидаги баҳсларда Олимпиада медаллари учун кураш олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Акбар Жўраев 109 килограммгача вазн тоифасида «Токио-2020» Олимпия ўйинлари, 2021-2023 йилги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА