Ўзбекистон ва Беларусь Республикалари ИИВ Академиялари ўртасида онлайн видеомулоқот бўлиб ўтди.

Унда икки томонлама алоқаларни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Таълим муассасалари раҳбарлари муносабатларнинг ўзаро англашув ва ишонч руҳида ривожланаётганини эътироф этиб, кўп қиррали ҳамкорликдан манфаатдор эканликларини билдирдилар. Жаҳоннинг айрим мамлакатларида ҳукм сураётган беқарор вазият, юзага келаётган глобал таҳдидлар ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлаш жараёнида ўзаро тажриба алмашишни тақозо этаётгани таъкидланди.  

Беларусь Республикаси ИИВ Академияси бошлиғи, генерал-майор Александр Васильевнинг фикрича, сўнгги йилларда Беларусь — Ўзбекистон ҳамкорлиги кўплаб муҳим йўналишларда ўзаро мулоқот руҳидан амалий саъй-ҳаракатларни бирлагикда амалга ошириш босқичига ўтди. Буни таълим муассасаларимиз ўртасидаги алоқаларнинг бугунги суръати ҳам яққол намоён этмоқда. Муҳими, ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда юксак интилиш бор ва бу яқин истиқболда ўзининг  ижобий тенденцияларини кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси бошлиғи, полковник Рустам Хатамов соҳа учун кадрлар тайёрлашнинг устувор жиҳатларига эътибор қаратиб, инновацион метод ва ёндашувлар, назария ва амалиёт интеграциясини кучайтириш, халқаро тажрибани кенг ўрганиш замонавий таълимнинг долзарб талаблари эканлигини қайд этди.  

Мулоқот чоғида жорий ўқув йили учун мўлжалланган асосий чора-тадбирлар режаси муҳокама қилинди. Унга кўра, профессор-ўқитувчилар ва курсантларимиз учун Беларусь Республикаси ИИВ Академиясида ўқув семинари ва педагогик маҳорат ошириш курсларини ташкил этиш, ўзаро алмашув (паритет) асосида малакали мутахассисларни машғулотларга жалб этиш масалаларининг ташкилий томонлари келишиб олинди. Генерал-майор Александр Васильев ўзбекистонлик ҳамкасбларини жорий йилнинг сентябрь-ноябрь ойлари Беларусь Республикаси ИИВ Академиясида бўлиб ўтадиган “Очиқ эшиклар куни”, Ёшлар фестивали ҳамда халқаро илмий-амалий конференцияга таклиф этди.  

Видеомулоқот якунида ўзаро тажриба алмашинуви ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирилди. 

Жамшид ХОЛОВ,

капитан

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Академия ўқитувчи ва курсантлари Беларусда малака оширади