Ватанимиз тарихидаги 15 июнь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1403 йил (бундан 622 йил олдин) – Франция қироли Карл VI Амир Темурга жавоб мактубини йўллади. Мактубдан маълум бўлишича, Амир Темурнинг таклифлари Франция томонидан мамнуният билан қабул қилинган. Амир Темур бундан олдинроқ 1402 йилнинг ёзида Франция ва Англияга махсус элчилар орқали Карл VI ва Генрих IV номларига мактублар йўллаган эди. Элчилар Парижга 1403 йил май ойида етиб бордилар. Элчилар икки мамлакатнинг савдогарлари учун эркин савдо муносабатлари олиб борилишини таъминлаш ва агар қирол ҳамда герсоглар рози бўлсалар, бу эркин савдони тегишли битим ёки шартнома билан мустаҳкамлашни таклиф этган эдилар.

1905 йил (бундан 120 йил олдин) – физик олим, давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби Убай Орипов таваллуд топди (вафоти 1976 йил). У 1962–1966 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси президенти бўлган. Убай Орипов томонидан фанда ҳали номаълум бўлган ҳодисалар: қаттиқ жисмга атом зарралари таъсир этганда рўй берувчи кўплаб мураккаб жараёнлар, иккиламчи ионлар ва электронларнинг ҳар хил гурухларини топиш ва ажратиш, қаттиқ жисмлар сиртининг хоссаларини ўзгартириш усуллари аниқланган ва шу асосда электрон техника, микроэлектроника ва машинасозлик материалларига ишлов бериш усуллари яратилган. 

1912 йил (бундан 113 йил олдин) – муҳандис ва тадбиркор Ковалев 6 минг десятина ерни йўл қуриш учун ижарага олиб, Бухоро амири билан шартнома имзолади. Шу тариқа Когон–Қарши, Карки–Термиз темир йўлини қуриш ишлари бошланди. Тарихчи Файзулла Очилдиевнинг қайд этишича, 1916 йилга келиб Когон–Термиз темир йўли қуриб битказилади.

1915 йил (бундан 110 йил олдин) – Туркистон жадидларининг раҳномаси – Маҳмудхўжа Беҳбудий томонидан асосланган ва унинг муҳаррирлигида фаолият кўрсатган “Ойина” журнали тугатилди. Шу куни журналнинг 16(68)-сони чиққач, журнал ўз фаолиятини тўхтатди. “Ойина” 1914 йилда 52-сонидан кейин ўз фаолиятини тўхтатишга қарор қилшан эди. Бироқ идорага келган илтимослар сабаб унинг фаолияти 68-сонигача давом этди. Идора журнал фаолияти тўхташининг сўнгги сабаби қилиб муҳаррирнинг бетоблиги ва таҳрир этувчи кишининг йўқлиги кўрсатди. Билдиришномада “Ойина”нинг 17(69)-сони чиқарилади, дейилган бўлса-да, журнал қайтиб дунё юзини кўрмади. “Ойина” журнали қисқа умр кўрган бўлса-да, унда чоп қилинган адабий-танқидий ҳамда илмий-маърифий мақола ва шеърлар XX аср адабиётининг номаълум саҳифалари ҳақида маълумот беради. 

1916 йил (бундан 109 йил олдин) – Бухоро–Термиз темирйўли қурилиши тугалланди. Қурилиш ишлари 1914 йилнинг 16 июнида бошланган. Темирйўлнинг умумий узунлиги 572 верстга тенг эди. Темирйўл қурилишида 7 мингдан ортиқ киши иштирок этди. 

1918 йил (бундан 107 йил олдин) – мусиқа ихлосмандларининг ташаббуси билан Туркистон Халқ консерваторияси очилди. Консерваторияда В.Л.Карелин, В.Ф.Сакович, Н.Н.Миронов, Е.А.Чернявский, В.М.Кох, Г.И.Арский, В.А.Успенский каби мусиқашунос-педагоглар дарс бера бошлади. Консерваториянинг биринчи директори В.Л.Карелин бўлди. Консерватория базасида кейинроқ мусиқа техникуми ташкил этилди.

1918 йил (бундан 107 йил олдин) – Туркистон ўлкасн халқ маорифи ходимларининг йиғини ўтказилиб, унда миллий маориф вакилларидан жуда озчилик таклиф этилди. Коммунистлар рахбарлигида мактабни қайта қуриш масалалари муҳокама қилинди. Асосан рус миллати вакиллари иштирок этган, ўлкадагимаориф ва мактаб соҳасида йиғилган бир қатор муаммоларни “ҳал этиш” максадида йнғилган бу анжуман кескин мунозаралар остида ўтса-да, бирон-бир натижасиз тугади.

1921 йил (бундан 104 йил олдин) – Бухоро Республикаси ҳукумати Туркиянинг Улуғ миллат мажлисига ва Эрон Ташқи ишлар вазирлигига нота юбориб, ўзаро вакил айирбошлаш ҳақида битим таклиф қилди. Натижада Бухорода шу йилнинг 3 ноябрида Туркия дипломатик миссияси, 9 декабрда эса Эрон консуллиги иш бошлади.

1943 йил (бундан 82 йил олдин) – СССР ҳукуматининг 659-сонли қарори билан 11–16 ёшдаги ўсмирлар учун Ички Ишлар халқ комиссарлиги қошида болалар ахлоқ тузатиш колониялари ташкил этилди.

2010 йил (бундан 15 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг мақсади архив иши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлими фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг мақсади қўриқлаш фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Академик Убай Орипов таваллудига 120 йил тўлди