Академик эшкак эшувчиларимиз шоҳсупа тўрида
Таиланднинг Паттая шаҳрида ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 18 ва 23 ёшдаги эшкак эшувчилар билан иштирок этмоқда.
Осиё чемпионатининг “JM2” тоифасида Обиджон Жўрақулов ва Шаҳриёр Ҳамдамов тандеми белгиланган масофани биринчилардан бўлиб босиб ўтди ва мусобақа ғолибига айланди. Шунингдек, “JM2X” бўйича ўтган пойгада Баҳодир Абдураҳмонов ва Абдукарим Фармонқулов тандеми кумуш медалига сазовор бўлди.

Чемпионат доирасида қизлар ўртасидаги “JW4” баҳсларида Райҳона Сатторова, Райҳона Каримова, Елена Соловёва, Нурила Абдуалиева тўртлиги бронза медалини қўлга киритди. Мазкур мусобақа 19 декабрь кунига қадар давом этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА