Хитойнинг Шенянг шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида U19 ва U23 ёш тоифасидаги Ўзбекистон миллий терма жамоалари муваффақиятли иштирок этмоқда.
Жумладан, мусобақанинг JM1X йўналишида Жамолбек Турғунов, JM8+ бўйича Савлат Мусаев, Самрат Содиқов, Меҳрож Исроилов, Хусан Худойбердиев, Аббос Қувондиқов, Мирон Миродуллаев, Фариджон Эргашев, Шаҳриёр Ғайбуллаев, Адҳам Иброҳимов каби спортчиларимиздан иборт жамоамиз ва BM2 тоифасида Шаҳриёр Ҳамдамов / Обиджон Жўрақулов тандеми олтин медални қўлга киритди.

Чемпионатнинг JM4X баҳсларида Лазиз Қўчқоров, Сарвар Мамарасулов, Умарали Абдуллаев ва Бобур Ҳайитбоев квартети маррага иккинчи бўлиб етиб келди. BM2X пойгаларида Жамолбек Турғунов ва Бобур Муҳиддинов дуэти кумуш медали билан тақдирланди. BW4 ва BM4 бўйича иштирок этган вакилларимиз терма жамоамиз ҳисобига 2 та бронза медалини келтирди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА