Ватанимиз тарихидаги 12 август санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1873 йил (бундан 152 йил олдин) – Гандимён боғида Хива хони Сайид Муҳаммад Раҳим Баҳодурхон ва Россиянинг хонликка бостириб кирган қўшини қўмондони, Туркистон генерал-губернатори генерал-адютант фон Кауфман томонидан сулҳ битими имзоланди. Битим шартларига кўра хон ўзининг Россия империясига тобеълигини тан олишга мажбур бўлди, бошқа мамлакатлар билан бевосита муносабатлар ўрнатмайдиган бўлди ҳамда рус савдо идоралари ва омборхоналари, пристанлари қуриш учун ўз ҳудудининг бир қисмини ажратиб бериш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятини олди. Амударёнинг ўнг қирғоғидаги ерларда алоҳида маъмурий бирлик – Амударё бўлими тузилиб, Сирдарё вилояти таркибига киритилди. 

1906 йил (бундан 119 йил олдин) – “Тараққий” газетасининг шу кунги 17-сонида “Тошканд, 12 август” номли бош мақола босилди. Унда, умумийроқ қилиб айтганда, инсондек яшашни орзу қилувчи фуқаро билан ҳукумат орасидаги муносабатлар ҳақида сўз боради. Ву мақолада ёзилган сатрлар фуқароларни очикдаи-очиқ ҳуррият, адолат, яхши ҳаёт учун курашга чорлайди. Энг муҳими, мустабид тузумнинг нақадар даҳшатли воқелик эканини очиб беради.

1920 йил (бундан 105 йил олдин) – Туркистон фронти қўмондони Фрунзе Бухоро амирлигини тугатиш мақсадида Самарқанд–Бухоро гуруҳи (фронти)ни тузиш ҳақида буйруқ берди. Шу тариқа Бухоро амирлиги чегараларига 7000 пиёда, 2500 отлиқ аскар ҳамда замонавий ҳарбий техника келтириб қўйилди. Амир Олимхон ихтиёрида 15 000 сарбоз, 55 та эски тўп ва 12 та пулемёт бор эди, холос. Ҳарбий кучлар нисбатига кўра Туркистон фронти қўшинлари замонавий қуролларга эга эди.

1924 йил (бундан 101 йил олдин) – тарихчи, шарқшунос, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Бўрибой Аҳмедов таваллуд топди (вафоти 2002 йил). Унинг илмий фаолияти ўзбек халқининг этник тарихи ва шаклланиши, манбашунослик, Ўрта Осиё халқларининг X–XIX асрлардаги ижтимоий-сиёсий тарихи, Темур ва темурийлар даври тарихи ҳамда маданияти каби муҳим йўналишларга қаратилган. У 1997 йилда “Амир Темур”, 1999 йилда “Буюк хизматлари учун” орденлари билан тақдирланган.

1927 йил (бундан 98 йил олдин) – Наманганда зилзила рўй берди. Зилзила магнитудаси Рихтер шкаласи бўйича М-6, зилзила кучи 12 баллик MSK-64 шкаласи бўйича 8 балл бўлган. Наманган зилзиласи гипоцентри 14 км чуқурликда, эпицентри эса Фарғона шимолидаги флексура-ёрилмасида жойлашган. Зилзила вақтида кўпгина уйлар шикастланган. 8 мингга яқин бино вайрон бўлиб, 20 минг аҳоли бошланасиз қолади.

1945 йил (бундан 80 йил олдин) – Москвадаги “Динамо” стадионида жисмоний маданиятчилар намойиши ўтказилди. Унда юздан ортиқ Ўзбекистон спортчилари ҳам иштирок этди. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Иккинчи жаҳон урушидан кейинги қайта қуриш йилларида Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт ишлари аста-секин изга туша бошлади. 1946–1947-ўқув йилидан бошлаб мактаблар, билим юртлари, техникумлар ва олий ўқув юртларида жисмоний тарбия дарслари ўтказила бошлади, лекин уларнинг мазмунида ҳали ҳам ҳарбий-жисмоний машқлар асосий ўринда турар эди. Чунки янги дастур ишлаб чиқилмаганди.

1992 йил (бундан 33 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Жанубий Африка Республикаси ва Португалия Республикаси билан дипломатия муносабатларини ўрнатди.

2000 йил (бундан 25 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бозорлар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Академик Бўрибой Аҳмедов таваллуд топган кун