9 май — бизга тинчлик қолдириб кетган ота-боболаримизнинг хотираси эсланадиган сана. Айни сана арафасида дунё тан олган физик олим, эл-юрт фахри, академик Беҳзод Йўлдошевнинг 80 йиллиги нишонланаётгани ҳам бежиз эмас. Чунки Ватан учун қурол билан курашганлар қатори, билим ва илм орқали хизмат қилганлар хотираси ҳам ҳамиша барҳаётдир...

Анжуманни Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, академик Шавкат Аюпов очиб берди. У ўз сўзида академик Йўлдошевнинг фанга қўшган бебаҳо ҳиссаси, замонамизнинг энг нуфузли илмий муассасаларидаги фаолияти ва Ўзбекистон илм-фан салоҳиятини юксалтиришдаги хизматлари ҳақида сўз юритди. 

Тадбир давомида академикнинг ҳаёт йўли ва илмий фаолияти ҳақида тайёрланган ҳужжатли фильм намойиш этилди. 

Шунингдек, ФА Ядро физикаси институти директори академик Илҳом Содиқов ва ФА Физика-техника институти директори Ҳусниддин Олимов томонидан “Юқори энергиялар физикаси соҳасида фундаментал тадқиқотлар” мавзусидаги маъруза қилинди.

Анжуман давомида “Зарраларни забт этган инсон” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур асар академик Йўлдошевнинг нафақат илмий, балки инсон сифатидаги фазилатларини ҳам очиб беради.

Академикнинг яқин шогирдлари, ҳамкасблари унинг илмий мероси, камтар, аммо қатъий табиати ва фидойилиги ҳақида самимий хотираларини баҳам кўрдилар. Улар орасида олимнинг илмий раҳбарлигида 10 нафар фан доктори ва 30 га яқин фан номзодлари етишиб чиққанлиги қайд этилди ва уларнинг  олим билан боғлиқ хотиралари, самимий сўзлари конференцияга ўзгача руҳ бағишлади.

[gallery-23248]

“Беҳзод Йўлдошевни нафақат таниқли олим, балки ажойиб инсон, устоз сифатида биламиз. У ўз билимларини ёш авлодга етказиш учун, уларни  етиштириш учун машаққатли меҳнат қилган инсондир. Агар 2017 йилдан кейин ФАни қайта туғилди десак, ўша қайта туғилишидаги олиб бориш керак бўлган барча жараёнларни, ФАнинг илмий текшириш ташкилотларини яна академия тизимига қайтариш, ундаги ишларни йўлга қўйиш, улардаги олимларда келажакка бўлган янги ишончни қайтаришдаги қилган юксак меҳнатларини баҳолаш жуда қийин”, – деди ЎзРФА вице-президенти Сирожиддин Мирзаев.  – Шу билан биргаликда, у илм-фанни ривожлантиришга, уни ташкил этишга ниҳоятда катта ҳисса қўшган. Бу ерда Ядро физикаси институтининг ривожланиши ва уни ФА тизимида яна қайта тикланиши ёки Атом энергетика соҳасида Ўзбекистонда катта бир лойиҳаларнинг бошланишида у кишининг ҳиссаси беқиёс. 

Қолаверса, у киши ФАда шундай бир тизимни яратдики, ёш олимлар ўша пайтда ўзлари учун жуда катта бир имкониятларни кўришди. Беҳзод Йўлдошев нафақат илм ва фан, балки амалий тадқиқотларни амалга оширишга ҳам жуда катта ҳисса қўшди”

Академик Йўлдошев — элементар зарралар ва ядро физикаси соҳаларидаги йирик кашфиётлар муаллифи. Унинг фаолияти АҚШ, Канада, Буюк Британия, Россия ва Қозоғистон каби давлатлар илмий жамоалари томонидан юксак баҳоланган. Беҳзод Йўлдошев Америка физиклари жамияти аъзоси, Кембридж, Индиана, Вашингтон университетлари фахрий профессори, халқаро ЭСО мукофоти лауреати ҳамда ЦЕРНдаги Катта адрон коллайдеридаги тадқиқотларда иштирок этган олим сифатида тан ҳам олинган.

Беҳзод Йўлдошевнинг асосий илмий-ташкилий фаолияти элементар зарралар физикаси, ядро физикаси, саноат, қишлоқ хўжалиги ва тиббиёт соҳаларида ядро технологияларидан фойдаланиш каби масалаларга бағишланган. 

У 400 дан ортиқ илмий ишлар, 4 та монография, жумладан ядро тадқиқотлари бўйича 5 томлик фундаметал тадқиқот ва 20 дан ортиқ ихтиро муаллифи ҳисобланади. 

Шу билан биргаликда, 400 дан ортиқ илмий мақолалари хориждаги нуфузли журналларда чоп этилган. 

Олим Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти (1983), “Меҳнат шуҳрати” ордени (2003), “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби" (2003), “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” (2018), “Фидокорона хизматлари учун” (2020) ордени билан тақдирланган.

Ҳақиқий қаҳрамонлик — бу нафaқат уруш майдонларида, балки тинчлик сари интилиш, илм-фан йўлида хизмат қилиш, юрт равнақи учун умрини бағишлаш ҳам демакдир. Ана шундай фидойи ва улуғ шахслардан бири — академик Беҳзод Йўлдошев десак муболаға бўлмайди. 

Ҳамкасбларининг хотирлашича, у нафақат ўз илмий кашфиётлари, балки, гўзал инсонийлик фазилатлари, мамлакат ривожига қўшган улкан ҳиссалари билан ҳам юртимиз тарихида ўчмас из қолдирди. Беҳзод Йўлдошевнинг ёрқин хотираси яқинлари, шогирдлар ва илм аҳлининг қалбида мангу яшайди. 

<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/au5CWnGXla0?si=nRGUccDyu_cDouMi" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, Д.Якубов, Рустам Назарматов (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Академик Беҳзод Йўлдошевнинг 80 йиллигига бағишланган илмий анжуман ўтказилди (+видео)