Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари, юридик фанлари доктори, академик Акмал Саидов ҳамда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида бўлди.
ПИИМА ахборот хизматидан хабар беришича, меҳмонлар Президентимиз ташаббуси билан Гулистон шаҳрида бунёд этилган ушбу таълим масканида яратилган шарт-шароитларни ўрганди, таълим жараёнини кузатиб, ўқувчилар билан яқиндан суҳбатлашди.
Бир гуруҳ ўқувчилар ўз ижод намуналаридан шеърлар ўқиб берди. Ўқувчиларнинг илк китобларига меҳмонлар ўз дастхатини қўйди. Уларнинг келажакда эл-юртини улуғлайдиган, ардоқлайдиган буюк шоир ва шоиралар бўлиб етишишига тилак билдирди.
Шундан сўнг меҳмонлар ижод мактаби музейи фаолияти билан танишди.
Файзулло Яҳёев, ЎзА