Аввал маълум қилинганидек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотилаётган нефть маҳсулотларининг нархини арзонлаштириш босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 10 ноябридан бошлаб ушбу АЁҚШлардаги импорт қилинган АИ-95 нархи 6600 сўмдан 6300 сўмга арзонлаштирилади.

Бу ҳақда “UNG Petro” корхонаси директори Мирзоҳид Мусаев қуйидагича маълумот берди:

-Бизни корхона бозор муносабатларига тўлиқ амал қилиб боради маҳсулот таннархи пасайса, уни сотиш нархи ҳам албатта камайтирилади. Бундан кейин ҳам бу амалиёт давом эттирилади, – деди М. Мусаев.

АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни ao_uzbekneftegaz ва UNGPetroBot телеграмм каналлари орқали олиш мумкин.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АИ-95 маркали бензин нархи арзонлаштирилди