ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона тумани “Дилкушо” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли ўртасида соғломлаштириш тадбири бўлиб ўтди.
Маълумки, республикамиз бўйлаб, ҳафтанинг душанба – стрессларга қарши курашиш, сешанба – туз ва шакарни чеклаш, чоршанба – тамакисиз кун, пайшанба – соғлом овқатланиш, жума – пиёда юриш ҳамда шанба – саломатлик кунлари сифатида соғломлаштириш тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Фарғона вилоятида ҳам аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш бўйича ҳаётий кўникмаларини шакллантириш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш тарғиботи, соғлом овқатланиш ярмаркалари, “Тамакисиз ҳудуд учун овоз берамиз!” акциялари, “Соғлом ҳаёт учун 5000 минг қадам” каби жисмоний фаоллик тадбирлари ташкил этилмоқда.
Тадбир доирасида соғлом овқатланиш ярмаркаси, жисмоний фаоллик бўйича ўқувчиларни чиқишлари ҳамда маҳалла аҳолиси иштирокида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори билан фаол юриш тадбири бўлиб ўтди.
[gallery-6810]
Шу куни Фарғона шаҳар Шодиёна маҳалласида ҳам Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази вилоят бўлинмаси томонидан амалий тадбир ташкил этилди. Унда маҳалла аҳолиси ва ҳудуд шифокорлари қатнашди.
Тадбир давомида мутахассислар зарарли одатлардан воз кечиб, оммавий спорт билан доимий шуғулланиш, тўғри овқатланиш тамойилларига риоя қилиш, хусусан, таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини меъёридан ортиқ истеъмол қилмаслик лозимлиги ҳақида аҳоли ўртасида тарғибот олиб борди.
Муқимжон ҚОДИРОВ, ЎзА