Мамлакатимизда аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар натижасида жорий йилда бу кўрсаткич 74,4 фоиздан 77,2 фоизга кўтарилди.

Республикадаги 2 та ҳудуд –Андижон вилояти аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 91 фоизга ва Хоразм вилоятида эса бу кўрсаткич 90 фоизга етказилган. 

Аҳоли орасида тўлов интизомини шакллантириш, марказлашган тоза ичимлик суви таъминоти тармоқлари ва оқова сув хизматларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини янада яхшилаш мақсадида мутасадди ташкилотлар томонидан салмоқли ишлар бажарилмоқда. 

Бунинг натижасида жойларда истеъмолчилар томонидан қонунбузилиши ҳолатлари бартараф этилиб, етказилган зарар миқдори тегишли тартибда ундирилмоқда. 

Миллий матбуот марказида “Ўзсувтаъминот”АЖ раҳбарияти ва масъуллари иштирокида “Ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари ҳамда истеъмолчилар дебитор қарздорлиги” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида бу ҳақда батафсил маълумот берилди. 

Хусусан, жорий йилда назорат органлари билан ҳамкорликда ичимлик ва оқова сув тизимларига 2600 та ноқонуний уланиш ҳолати аниқланган. Бунда энг юқори кўрсаткич –Тошкент шаҳрида 572 та, Жиззах вилоятида 393 та, Самарқанд вилоятида 321 та, Қашқадарё вилоятида 288 тани ташкил этган. 

[gallery-17439]

Мазкур қонунбузарликлар туфайли жамият манфаатларига 51 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган. 

Анжуманда таъкидланишича, сув таъминоти ва оқова сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланишга амалдаги қонунчиликда жиноий жавобгарлик кўзда тутилган бўлиб, қонунбузарларга белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилмоқда. Шу билан бирга, истеъмолчилар орасида тўлов интизомини яхшилашга қаратилган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, тўловларни амалга оширишда истеъмолчилар учун қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. 

– Мавжуд қарздорликларни қисқартириш мақсадида жорий йилда 65,3 минг нафар қарздор истеъмолчи бўйича фуқаролик ва иқтисодий судларга 215 миллиард сўмлик даъво аризалари киритилди, –дейди "Ўзсувтаъминот"АЖ департамент директори Зуҳриддин Зайниддинов.– Бундан ташқари, ҳисобот даври мобайнида республика бўйича 12,9 минг нафар жисмоний ва юридик истеъмолчи қарздорлиги учун сув таъминоти тармоғидан узилган. Ушбу ҳолатларнинг 8,2 мингтаси, яъни энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган. 

Амалга оширилган ишлар натижасида аҳоли истеъмолчилари дебитор қарздорлиги жорий йил бошига нисбатан 16,2 миллиард сўмга қисқариб, 740,5 миллиард сўмни ташкил этаётгани таъкидланди. 

Шунингдек, мазкур ишларни жадал суръатда давом эттириш, аҳолининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари эҳтиёжларини янада яхшилаш борасида 2024 йилда амалга ошириладиган долзарб вазифалар ҳамда чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. 
Анжуман якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олди. 

Нилуфар Бозорова, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолининг қарздорлиги 16,2 миллиард сўмга қисқарди