Бундай чекловни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил" иқтисодиёт йили"да амалга ошириш бўйича давлат дастури доирасида экологик ҳолатни яхшилаш, ер участкаларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш кўзда тутилган. 

2025 йил 5 майда кучга кирган “Ер участкаларидан фойдаланиш тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун шу мақсадга қаратилган.

– Мамлакатимизда экологик барқарорликка эришиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда, – деди Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Анвар Тўйчиев. –  “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш, тармоқ ва соҳаларнинг уйғун “яшил трансформация”сини амалга ошириш, иқлим ўзгаришига мослашиш, унинг оқибатларини юмшатиш ҳамда аҳолининг яшаш сифатини яхшилаш, иқтисодий ўсишнинг янги “яшил ривожланиш” моделига ўтишга эътибор қаратилмоқда.  

Шу мақсадда юртимизнинг 14 ҳудудида экологик тоза ҳудуд режими жорий қилинаётир. Ўрмон  билан қопланган майдонларни 6,1 миллион гектарга, Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорларни 2,1 миллион гектарга етказиш ҳамда биологик хилма-хиллик ишончли сақланишини таъминлаш юзасидан 2 миллион гектар ҳажмда табиий яйловлар яратиш кўзда тутилган.  

2027 йил 1 январдан бошлаб ер ресурсларини муҳофаза қилиш,  тупроқнинг унумдор қатлами йўқолиб кетишининг олдини олиш мақсадида қишлоқ хўжалиги соҳасида табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар, ўрмон ҳамда сув фонди ерларида тупроқ карьерлари фаолияти тақиқланади.  

Айтиб ўтиш керакки, ер ва шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиш, шаҳарсозлик регламентлари талабларини таъминлаш, ердан фойдаланувчиларнинг, ижарачиларнинг, ер участкаси мулкдорларининг ердан фойдаланиш тартибидан  хабардорлигини ошириш мақсадида ердан рухсат этилган ҳолларда фойдаланиш турларини аниқлаштириш зарурияти юзага келган эди.  

Истироҳат боғлари, хиёбонлар, сайилгоҳлар ҳудудларининг ҳамда уларда экилган дарахтларнинг муҳофаза қилинишини кучайтириш зарурлиги, мавжуд ерларда бино ва иншоотлар қурилишининг олдини олиш чорларини кучайтиришни талаб этди.  

Хабарингиз бор, қонунчиликда ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқларининг кафолатлари, эркинлигининг рухсат этилган чегаралари шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланади. Улар ҳар бир ҳудудий зона учун белгиланган шаҳарсозлик регламентларида ифодаланади.

Регламентлар талабларига риоя қилиш ер участкасидан қонуний фойдаланиш ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларини қуриш ёки реконструкция қилиш учун зарур шартдир.

Бироқ амалдаги қонунчиликда «ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш тури» деган тушунчанинг таърифи мавжуд эмас эди ҳамда унинг мазмуни очиқланмаган.

Ер участкаси, ҳатто энг фойдали жойда жойлашган бўлсада, лекин қурилиш имконияти бўлмаса, ликвидли бўлмаган активга айланади,  ўзининг иқтисодий қийматини йўқотади. Шунга қарамасдан кўплаб сармоядорлар ер участкасини сотиб олгандан кейин, унда қурилиш қилиш мумкин эмаслиги ёки сезиларли даражада қийин эканлигини аниқлашади.  

Бундай вазиятларга йўл қўймаслик мақсадида, ер участкасини сотиб олиш ёки инвестиция лойиҳасини амалга оширишни бошлашдан олдин ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ҳақида аниқ тушунчага ёки тасаввурга эга бўлиш керак.

Шу каби ҳолатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турларини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.  

Сўнгги йилларда давлат мулки ҳисобланган умумий фойдаланишдаги боғлар, сайилгоҳ, хиёбонлар, дарахтзорлар, умуман олганда, маданий ҳордиқ масканлари ҳудудида бино ва иншоотларни қуриш ҳолатлари кўпайди. Оқибатда кўп йиллик дарахтлар кесилиб, атроф-муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлди. Бу эса аҳолининг ҳақли эътирозини келтириб чиқарди.  

Истироҳат боғларнинг ерларини маҳаллий ҳокимият захирасига олиш, кейинчалик бегоналаштириш амалиёти кенгайиб, янгидан қайта-қайта кадастр ҳужжатини тузиш орқали боғлар ҳудуди қисқариб кетаётгани ҳам кузатилмоқда.

Бундай ҳолатларга бугунги кунда маданий ҳордиқ масканларидаги ер майдонларининг қонунда ҳуқуқий ҳимояси етарли даражада мустаҳкамланмаганлиги, бино-иншоот қурилишини тақиқловчи қатъий нормалар мавжуд эмаслиги сабаб бўлмоқда.  

Юқоридагилардан келиб чиқиб, қонун билан амалдаги 4 кодекс ва 7 қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Жиноят, Шаҳарсозлик, Маъмурий жавобгарлик ва Ер кодексларига, шунингдек “Фермер хўжалиги тўғрисида”, “Давлат ер кадастри тўғрисида”, “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”, “Томорқа хўжалиги тўғрисида”, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”, “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.  

Мазкур қонун ҳужжатларига ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилишини, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш мақсадида дам олиш учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёки бегоналаштириш, ҳудудни қисқартириш, мазкур ҳудудларда бино ва иншоотлар қуришни тақиқлаш, ушбу чекловларни бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи нормалар киритилди.  

Ботаника боғларини хусусийлаштириш,  уларнинг ҳудудларида қурилишни амалга ошириш тақиқланган ҳолда ботаника боғларининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рўйхатига киритилишини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ер кодекси алоҳида боб билан тўлдирилиб, ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш тизимини жорий этиш, уларни белгилаш ва ўзгартириш тартиблари белгиланди.  

Қонун ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, бошқариш самарадорлигини ошириш, ер фондининг барча тоифаларидаги ер участкаларини бозор ва кадастр баҳолаш сифатини яхшилашга замин яратди.  

Ер ва шаҳарсозлик қонунчилиги ўртасидаги муносабатларни таъминлаш, шунингдек улардан фойдаланиш мақсади устидан назорат қилиш самарадорлиги  кучайтирилди.  

Эндиликда ердан фойдаланувчилар, ижарачилар, ер мулкдорларининг ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари бўйича хабардорлиги оширилади.  

Давлат ер ва шаҳарсозлик кадастрларини юритиш тартиби такомиллашди. Эндиликда ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат самарадорлиги ошади.  

Аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш учун  дам олиш учун фойдаланиладиган ерлар ҳамда яшил ҳудудлар янада ишончли муҳофаза қилинади.  

Маданий ҳордиқ масканлари ҳудудларини сақлаб қолиш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилди. Сайилгоҳ, хиёбон, боғлар ҳудуди, уларда экилган дарахтлар муҳофазаси кучайтирилди. Бино ва иншоотлар қурилишининг олди олинади.  

Ботаника боғларини, унинг ерларини бегоналаштириш, ҳудудида бино-иншоотлар қуриш ёки қурилиш ости майдонларини кенгайтириш тақиқланди.  

Қонун экология ва атроф - муҳитнинг  яхшиланишига ҳамда  мансабдор шахсларнинг масъулиятини янада оширишга хизмат қилади. 

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолининг ҳордиқ чиқаришига мўлжалланган ерларга қурилиш қилиш тақиқланди