Табиий ва суюлтирилган газ ишончли, арзон ёқилғи сифатида обод ҳаётимизни таъминлашнинг муҳим мезонларидан бирига айланган. Олис ва чекка қишлоқларда ҳам кундалик турмушни газ ёқилғисисиз тасаввур этиб бўлмайди.

Сурхондарё вилоятида ҳам аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни газ ресурслари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, уларга бир меъёрда арзон ёқилғи етказиб берилмоқда.

Маълумотларга кўра, айни пайтда воҳада 130 минг 977 хонадон, 2 минг 557 улгуржи истеъмолчи табиий, 459 минг 329 оила суюлтирилган газдан фойдаланмоқда. 

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини табиий газ билан барқарор таъминлаш, энергия ресурсларида бозор тамойилларини жорий этиш ҳам муҳим вазифалардан бири сифатида белгилаб берилган. Бу вазифаларни сўзсиз бажариш учун вилоят газчилари ишни маҳалладан бошлаб, истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошираётир. Истеъмолчиларнинг талаб ва таклифлари, ёқилғига эҳтиёжи алоҳида эътиборга олинмоқда.

Бу жараёнда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг тегишли қарорига мувофиқ истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари янги босқичга олиб чиқилди. Ихчам ва самарали бошқарув тизимига ўтилди. Бунда маҳаллалар таъминотидаги технологик инфратузилма имкониятларидан кенг фойдаланилиб, йўқотишларнинг олдини олишга, газ таъминоти объектларини эстетик жиҳатдан тартибга солишга алоҳида эътибор берилмоқда. Қуйи тизим ходимларининг штат бирлиги кўпайтирилиб, филиалнинг туман ва шаҳаргаз газ таъминоти бўлимларига маҳаллабай ишлаш хизматлари ташкил этилди. Ҳудуд устаси, маҳалла газчиси, оператор штат бирликлари жорий қилинди. 

– Соҳада юз берган бундай ўзгаришлар газ истеъмолида хавфсизлик ва фаровонликни таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда,–дейди “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали ахборот хизмати раҳбари Азиз Машрапов. – Суюлтирилган газ баллонига эҳтиёж сезаётган истеъмолчиларни маиший газ баллон билан таъминлаш сифати ошмоқда. Ўрганишларга кўра, бу йил вилоятда эҳтиёжи бор хонадонларга уч минг дона маиший газ баллон етказиб бериш режалаштирилган. Ҳозиргача қарийб беш юз дона газ баллон тақсимланди. 

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиалидан маълум қилишларича, жорий йилнинг биринчи чорагида аҳоли ва улгуржи истемолчилар 219 миллион 259 минг куб-метр табиий ва суюлтирилган газ билан таъминланган. Табиий ёқилғининг 122 миллион 26 минг куб-метри аҳолига, 97 миллион 233 минг куб-метри улгуржи истеъмолчиларга етказиб берилган. Шунингдек, истеъмолчилар 18 миллион 738 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ билан таъминланган.

Агар бу рақамларни қиёсласангиз, воҳада истеъмолчиларни газ ёқилғиси билан узлуксиз таъминлаш ўтган йилларга нисбатан анча ошгани кузатилади. “Маҳаллабай” ишлаш тизими ўз самарасини бераётгани кўзга ташланади. Зеро, вилоятда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига бир меъёрда табиий ҳамда суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш учун тизимда истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Янгидан газ қувурлари тортилиб, мавжудлари реконструкция қилинаётир. Газ танқис ҳудудлардаги аҳоли хонадонларига маиший газ баллон ўз вақтида етказиб берилмоқда. Бу борада олиб борилаётган барча ишлар инсон қадрини улуғлаш ва аҳолининг ҳаётидан рози бўлиб яшашига қаратилгандир

Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолининг газ таъминоти яхшиланмоқда