Наманган вилояти Уйчи туманидаги “Баландариқ” маҳалла фуқаролар йиғини туманнинг энг катта қишлоқларидан бири Жийдакапада жойлашган.

Ушбу маҳаллада айни вақтда 647 та хонадонда 985 та оила, 3 минг 947 киши истиқомат қилади. Аҳолининг 2 минг 56 нафарини ёшлар ташкил этади. 

– Тўрт йилдан буён Баландариқ маҳалласига бошчилик қилиб келаман. Яқинда бўлиб ўтган фуқаролар йиғини раиси сайловида 89 фоиз аҳоли ишонч билдириб, яна оқсоқолликка муносиб деб топишди, – дейди Баҳромжон Мамазокиров. – Юртбошимиз айтгандай, маҳалла раиси – Президентнинг қуйи бўғиндаги устуни. Маҳалланинг иқтисодиётини ўзгартирсак, жамиятимиз ўзгаради. Бунинг учун ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастуридан самарали фойдаланиш керак. Ушбу муҳим вазифаларни амалга оширишда ҳоким ёрдамчиси вазифасида Нуриддин Болтабоев, хотин-қизлар фаоли Нигора Абдуллаева, ёшлар етакчиси Руҳшона Каримжонова билан елкама-елка иш олиб бормоқдамиз. 

Баландариқ маҳалласида 46 та тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатади. Маҳаллада аҳоли бандлигини таьминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, жиноятчиликни олдини олиш, тинчлик ва жамоат тартибини таьминлаш устувор вазифалар этиб белгиланиб, бу борада муайян ишлар амалга оширилмоқда. Аҳоли асосан паррандачилик билан шуғулланади. 

Жалолиддин Болтабоев хонадонида 60 бош, Жавлонбек Холмирзаев хонадонида 200 бошдан ортиқ товуқ етиштириб, парваришланмоқда. Маҳаллада “Водий ипаги” масъулияти чекланган жамиятига қарашли гилам ишлаб чиқариш корхонаси мавжуд бўлиб, маҳсулотлар асосан хорижга экспорт қилинмоқда. Қолаверса, ҳудудда яна бир йирик корхона – “Ак-медикал фарм” масъулияти чекланган жамияти томонидан тиббиёт шприци ва бир марталик тиббий воситалар ишлаб чиқарилмоқда. “Жайхун” тантаналар мажмуаси эса маҳалла аҳлининг тўй ва бошқа шодиёналарида хизмат кўрсатади. 

Тадбиркор Улуғбек Иномов эса автомобилларни ювиш шохобчаси фаолиятини йўлга қўйган. Баландариқликлар доимо одамларга, айниқса, меҳрга ташна кишиларга яхшиликни соғинишади. Саховат улашишга интилишади. Шу боисдан ҳам эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилалар маҳалла аҳлининг доимий эътиборида. Туман ИИБ бошлиғи – учинчи сектор раҳбари Фурқат Мирзаев ташаббуси билан боқувчисини йўқотган, икки норасида фарзанди бор Наргиза Нишоновага ҳомийлар кўмаги билан уч хонали уй қурилмоқда. 

Хулоса қилиб айтганда, нафақат Уйчида, балки вилоятда ҳам ўз ўрни ва нуфузига эга бўлган Баландариқ маҳалласида одамлар кайфиятида кўтаринкилик, шукроналик, энг муҳими эртанги кунга юксак ишонч мужассам.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолининг эртанги кунга ишончи ортмоқда