“Сурхондарё сув таъминоти” акциядорлик жамияти жорий йилнинг ўтган даврида бажарилган ишлар ва келгуси режаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказди.

Марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этган тадбирда “Сурхондарё сув таъминоти” акциядорлик жамияти раҳбари Ўткир Абдулқосимов аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сув тармоқларини тубдан яхшилаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Қайд этилдики, воҳада аҳолининг 1 миллион 958 нафари ёки вилоят аҳолисининг 66,5 фоизи марказлашган ичимлик сув билан таъминланган. 724 та маҳалладан 73 таси тўлиқ ва 575 таси қисман ичимлик суви билан таъминланган бўлиб, 76 та маҳаллага марказлашган ичимлик суви етиб бормаган.  

Йилнинг ўтган даврида 232,5 километр ичимлик суви тармоғи қурилиб, ишга туширилган. Жумладан, шу йилга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 19 та ичимлик ва оқова сув объектларида қурилиш-монтаж ишлари учун 689 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилиб, 215,1 километр сув тармоғи, 9 та иншоотни барпо этиш ҳамда  реконструкция қилишга йўналтирилган. Йилнинг ўтган даврида Давлат дастурлари ҳисобидан 650,6 миллиард сўм молиялаштирилиб, 299,2 миллиард сўми ўзлаштирилган. 112,2 километр ичимлик сув тармоғи, 4 дона сув иншооти қурилган. Шунингдек, маҳаллий бюджет, акциядорлик жамияти, ҳомийлик ва аҳоли маблағлари ҳисобидан 120,3 километр ичимлик сув тармоғи барпо этилган.  

–Истеъмолчиларни сифатли оби-ҳаёт билан таъминлашга қаратилган бу ишлар 94 та маҳалладаги 33 минг 965 аҳолининг илк бор марказлашган ичимлик сувига эҳтиёжини қоплаб, 59 та маҳалладаги 25 минг 192 истеъмолчининг ичимлик суви таъминотини яхшилади,–дейди Ўткир Абдулқосимов.– Натижада вилоят аҳолисини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш даражаси йил бошидаги 65,3 фоиздан 66,5 фоизга етди.  Йил охиригача “Тўпаланг” дарёси суви билан таъминлаш мега лойиҳасининг фойдаланишга топширилиши аҳолининг тоза ичимли суви билан таъминланиш даражасини янада оширади.

Айни пайтда вилоятнинг Термиз шаҳри, Ангор, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Қумқўрғон ва Сариосиё туманларида 245,5 километр оқова сув тармоғи мавжуд. Бу тармоқларга аҳолининг 6,3 фоизи уланган. Оқова сув тозалаш иншоотларининг суткалик қуввати 64 минг куб-метрни ташкил этади. Йилнинг ўтган даврида 10,1 километр оқова сув тармоқларида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди.  

Тадбирда Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси катта инспектори Қобилжон Турсунов судларнинг ижро ҳужжатлари асосида ичимлик суви таъминоти корханалари фойдасига ундирилаётган қарздорликлар тўғрисида маълумот берди.  

[gallery-24671]

–Йилнинг ўтган даврида аҳолидан истеъмол қилинган сув учун қарздорликларни ундириш бўйича 7 миллиард сўмлик 6 минг 500 га яқин ижро ҳужжатлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди,¬–дейди Қобилжон Турсунов. –Ҳисобот даврида 5 минг 622 та ижро иши бўйича сув таъминоти корхоналари фойдасига 5 миллиард 864 миллион сўм қарздорлик ундириб берилди. Ичимлик сувидан бўлган қарздорлик ўз вақтида амалга оширилса, таъминотчи корхоналарнинг янада сифатли хизмат кўрсатишида муҳим аҳамият касб этади. Акс ҳолда қарздорликни ундириш судларга оширилса, истеъмолчидан давлат божи ва бошқа йиғимлар ундирилади. Бу ҳам озми, кўпми истеъмолчиларининг оилавий бюджтига ўз таъсирини ўтказади.  

Матбуот анжуманида оқова сув тармоқларини реконструкция қилиш, қувватини ошириш, жорий йилнинг иккинчи ярмида бажариладиган бунёдкорлик ишлари тўғрисида ҳам атрофлича фикр алмашилди. Иштирокчиларнинг таклиф ва тавсиялари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси ўсмоқда