Мамлакатимизда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга мослашиши учун қулай шароитлар яратиш доимий эътиборда.

Шунингдек, касбга ўргатиш ва имтиёзлар бериш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда моддий аҳволини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Сенат ялпи мажлисида муҳокама қилинган “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлиб, юзага келаётган муаммоларнинг олдини олишга қаратилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга шаҳарсозлик ҳужжатларида ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш бўйича лойиҳанинг алоҳида бўлими (қисми)га амал қилинмаган ҳолда қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси органлари томонидан рухсатнома берганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.  

Қонун билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг тизимидаги идоралар ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳамда уларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 472-моддаси (Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришда қонунчилик талабларини бузиш), 48-моддаси (Васийлик ҳуқуқини суиистеъмол қилиш), 511-моддаси (Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) бўйича маъмурий ишларни кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича судлардан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция ваколатига ўтказилмоқда. Ижтимоий инспекция органлари томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ишлар белгиланмоқда.  

Энг муҳим ўзгаришлардан яна бири – Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ҳомийлик ташкилотлари томонидан солиқ даври мобайнида базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда тўғридан-тўғри бериладиган пул маблағлари тарзидаги ҳомийлик хайриялари учун солиқ солинмаслиги, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, хотин-қизлар ҳамда болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилиши мустаҳкамланмоқда.

Сенаторлар маъқуллаган қонун ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг турмуш даражаси яхшиланишига, уларга жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишига хизмат қилади.  

Ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатишда уларга тааллуқли бўлган маълумотларни ўрганиш орқали Давлат бюджетидан ижтимоий ҳимояга ажратилган маблағларнинг манзиллилиги таъминланади.  

Н.Абдураимова,

А.Мамадаминов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш механизмлари кучайтирилади