Халқимизда “Бир йигитга қирқ ҳунар оз”, деган мақолнинг аҳамияти ҳозирги пандемия шароитида янада ортган.

Тошкент вилояти Пискент туманидаги Файзобод маҳалласида яшовчи Хислат Бердиев қўли гул ёш ҳунармандлардан. Дўконлар пештахтасида кўзни қамаштирадиган ажойиб ганч гулдонларнинг аксарияти унинг қўли гуллиги маҳсули. “Устоз- шогирд” анъанаси асосида ҳунар ўрганган Х.Бердиев оилавий тадбиркорликни йўлга қўйди.  

– Ҳар куни 10-12 дона гулдон, ганч ҳайкалчалар ясаймиз, маҳсулотларимизни тури бозор талаби асосида кун сайин кўпайиб бормоқда, – дейди Ҳ.Бердиев. 

– Тайёр маҳсулотни пойтахт бозорларидаги мижозларимиз улгуржи ҳарид қилади, даромадимиз яхши. Пандемия шароитида ҳам ишни тўхтатмадик. Анча маҳсулот тайёрлаб қўйдик. Мана бозорлар очилиши билан бизнинг буюмларга харидорлар кўпаймоқда.

Якка тартибдаги тадбиркор сифатида иш олиб бораётган ёш уста яқинда банкдан олинган 10 миллион сўм имтиёзли кредит ҳисобига хомашё захирасини тайёрлади. Эндиликда фаолиятини кенгайтириш ва янги устахона қуриш ниятида. Ёш ҳунарманднинг шогирдлари орасида мактаб битирувчиси Миролим Ирисбоев ҳам бор. Болаликдан ногирон бўлса ҳам устозларининг саъй-ҳаракати билан уйда таълим олган Миролим бу ҳунарни ўрганишга киришди. Қолипдан чиққан тайёр идишга ранг бериш, гўзал нақшу нигорларига зарҳал билан ишлов беришнинг ҳадисини олиб ҳам улгурди.

Бугунги кунда Пискентда 45 та ҳунарманд фаолият юритмоқда. Уларнинг 28 нафари 30 ёшгача бўлган йигит-қизлардир.

Тошкент вилоятида озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини кўпайтириш орқали ички ва ташқи бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида экин майдонлари сезиларли даражада кенгайтирилди.  

Шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, турли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш ва қулай рақобат муҳитини ривожлантириш учун ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти.  

Жумладан, Ўрта Чирчиқ туманида фаолият юритаётган “Фаровон ҳаёт калити” масъулияти чекланган жамияти 2 гектар майдонда Жанубий Корея технологиялари асосида гидропоника усулида “Pink paradise” навли помидор етиштириш борасида катта тажриба эга. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан жорий йилда салкам 200 тонна, яъни умумий қиймати 337 минг 300 АҚШ доллари миқдорида помидор ҳосили Россия Федерациясига экспорт қилинди.  

Беш йилдан бери тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган мазкур МЧЖ раҳбари Улуғбек Шодибоев етиштираётган витаминларга бой сабзавот маҳсулотлари жаҳон бозорида ўз ўрнини топмоқда. Туманда бу каби тадбиркорларга яратилаётган шароит мамлакатимиздаги қулай инвестицион муҳит яратилганининг самарасидир.  

Совуқ кунлар бўлишига қарамай, иссиқхонада пишиб, етилган бундай маҳсулотлар экспорти жорий йилнинг охиригача 400 тоннагача етказилиши режалаштирилмоқда. Мазкур корхона лойиҳа ташаббускори ва банк кредитлари маблағлари асосида ташкил этилган бўлиб, ҳудудда 22 нафар иш ўрни яратилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур помидор кўчатлари 2020 йилнинг сентябрь ойида исссиқхоналарга экилган бўлиб, ҳосил бериш муддати жорий йилнинг июнь ойигача бўлади. Бир гектардан ўртача 150 тонна, агар яхши натижага эришилса, 200 тоннагача помидор олиш мумкин. Маҳсулот тўлиқ экспортга мўлжаллангани туфайли узоқ муддатгача сифатини йўқотмаслик хусусиятига эга.  

Вилоятда бу каби ишлар давом этмоқда. Мутасаддилар аҳолига имконият ва шарт-шароитлар яратиш ҳаракатида. Фуқаролар эса уларни ўз ташаббуси ва меҳнати билан қўллаб-қувватлаб турибди. Ҳамкорликдаги ҳаракатлар эса ўз ижобий натижасини беради, албатта.

А.Мусаев,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолига имконият берилса, улар меҳнат ва ташаббускорликдан чарчамайди