Кадастр тизимида Асака ва Шаҳрихон туманларидаги аҳоли хонадонлари қайта хатловдан ўтказилмоқда.
Кадастр агентлиги Андижон вилоят бошқармаси ва унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан кадастр соҳасига оид қонун, фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш, тизимда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, ерларнинг ҳисобини юритиш бўйича белгиланган ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 августдаги «Андижон вилоятининг Асака ва Шаҳрихон туманларида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Асака ҳамда Шаҳрихон туманларида аҳоли хонадонларини қайта хатловдан ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Асака ҳамда Шаҳрихон туманларидаги 150 та маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида статистик маълумотлар қайд этилган 10 минг 703 гектар ер майдонида жойлашган 112 минг 315 та турар-жой қайта хатловдан ўтказилмоқда.
Мутахассислар томонидан ҳозирга қадар 4 минг 96 гектар ер майдонида жойлашган 39 минг 54 та ёки мавжуд тутар-жой объектларининг 34,8 фоизи қайта хатловдан ўтказиб чиқилди.
Қайта хатлов натижасида 294 гектар ер майдонида 2 минг 159 та янги қурилган объектлар, шунингдек, 119 гектар ер майдонида 2 минг 179 та қўшимча бинолар барпо этилганлиги аниқланди. Фуқароларга уларни тегишли равишда рўйхатдан ўтказиш юзасидан тавсиялар берилди. Бундан ташқари, 17 минг 436 та ёки мавжуд турар-жойларнинг 6 фоизи электрон хариталарга туширилди.
Турар-жой объектларини хатловдан ўтказиш ишлари давом этмоқда.
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА