Аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг тиббий-ижтимоий маркази ва Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 6-оилавий поликлиникаси ҳамкорлигида ташкил этилган акцияда аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрик жараёнига Янги Камолот маҳалласи аҳолиси жалб этилди. 18 нафар фуқаро ЭКГ кўригидан ўтказилди. Аниқланган касалликлар бўйича 42 нафар аҳолига бепул дори-дармонлар тарқатилди.
[gallery-11420]
– Шифокорлар маҳалламизга келиб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди, - дейди фуқаро Лайло Йўлдошева. – Текширувда тегишли мутахассислар кўригидан ўтдим. Саломатлигимни яхшилаш учун зарур тавсия ва маслаҳатлар, дори-дармонлар беришди. Биздек оддий одамларга кўрсатилган эътибордан бошимиз кўкка етди.
Тиббий кўрик доирасида маҳалла аҳлининг тиббий-ижтимоий муаммолари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, шифокорлар томонидан турли касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш, фуқароларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича профилактик-тарғибот ўтказилди.
ЎзА фотомухбири
Отабек МИРСОАТОВ олган суратлар.