Аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди
Бухоро вилояти Жондор тумани Пўлоти маҳалласидаги оилавий поликлиникада чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Кардиолог, нервпотолог, ички касалликлар, хирург, окулист, лор каби тор доирадаги мутахассислар аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Жараёнда 520 га яқин фуқаро қатнашди.
Текширувлар давомида аниқланган касалликлар бўйича аҳолига зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Малакали шифокорлар тадбир давомида соғлом турмуш тарғиботи ва касалликлар профилактикаси бўйича аҳолининг тиббий маданиятини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратди.
[gallery-6669]
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат) ЎзА