Халқимизнинг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларни рози қилиш йўлидаги ҳар бир амалий иш муҳимдир.
Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси ходимлари Президентимизнинг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросига эътибор қаратмоқда.
Аҳолининг бирор бир масала, муммо, дард-ташвиши билан қайсидир идора ёки раҳбарга мурожаат қилиши – уларнинг муҳим сиёсий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Юртдошларимиз томонидан кўтарилаётган мурожаатларида уларнинг кайфияти, шарт-шароити, олиб борилаётган ислоҳотларга муносабатини яққол кўриш мумкин.
Мурожаатларга муносабат тубдан ўзгаргани сабаб мансабдор шахслар фуқаролар ва жамият олдида масъул эканлигини, халқ манфаати чуқур ҳис эта бошлади. Чунки ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ётибди. Инсон тақдирига бефарқ бўлишга эса ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Меҳнат қилиб келаётганим – Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармасига жорий йил шу бугунгга қадар, жами 5 минг 67 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 1 минг 998 таси юридик, 3 минг 69 таси эса жисмоний шахслардан. Шундан, 1 минг 23 таси уй-жой ҳужжатларини расмийлаштириш, 154 таси ер майдонларини ўлчаб бериш, 1 минг 125 таси ер майдонидан ажратиш, 42 таси ер тоифасини ўзгартириш ва 2 минг 723 тасида бошқа масалалар кўтарилган.
Фуқаролари томонидан кўтарилган мурожаатларнинг 2 минг 156 таси тегишли тартибда ўз ечимини топган бўлса, 2 минг 911 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, тегишли йўл-йўриқлар кўрсатилди.
Президентимизнинг таъкиди билан айтганда, “Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак” ва тизимимиз ходимлари шу йўлда астойдил меҳнат қилмоқда.
М.Аҳматов,
Давлат кадастрлари палатаси Жиззах
вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари.
ЎзА
(А.Қаюмов)