Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги Шодлик, Кўркам диёр, Мустақиллик ва Янги Тошкент маҳаллалари аҳолисининг сув таъминоти, канализация, ободонлаштириш ва иш ўринлари билан боғлиқ кўплаб муаммоларига энди ечим топиладиган бўлди. Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов мазкур маҳаллаларда бўлиб, масалалар юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.

Шодлик маҳалласининг Беш юз қишлоғидаги 30 га яқин иссиқхона сув етишмаслиги сабабли ишламай турибди. Бу ҳолатни бартараф этиш учун оқар сув таъминотини йўлга қўйиш бўйича чора кўрилди. Шу маҳаллада ўтган йили қурилган, аммо ярим йилдан буён ишламай турган дренаж тизимини қисқа муддатда ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Кўркам диёр маҳалласининг 10 та кўп қаватли уйида канализация тизими тикланади, фасадлар таъмирланади, сув оқар йўллари тўғриланади. Кириш эшикларига кодли қулфлар ва хавфсизлик камералари ўрнатилади.

[gallery-24768]

Мустақиллик маҳалласининг 600 метрлик ариғи тозалангач, 400 хонадоннинг томорқасига сув етиб боради. Шунингдек, Кўкалдош ва Минг чинор кўчаларида ҳар йили такрорланадиган сув тошқинининг олдини олиш учун 1,6 километр зовур қазиш режалаштирилди.

Иш ўринлари яратиш бўйича ҳам чоралар белгиланди: Шодлик ва Янги Тошкент маҳаллаларидаги фойдаланилмай турган тўқимачилик бинолари ишга туширилиб, 100 дан ортиқ янги иш ўрни ташкил этилади.

Учрашувларда айрим маҳаллий раҳбарлар ва коммунал хизмат корхоналари фаолияти кескин танқид қилинди. Масъулиятсизликка йўл қўйганларга ҳуқуқий баҳо берилиши белгиланди.

Эркинжон Турдимов белгиланган чора-тадбирлар ижросини бир ойдан сўнг шахсан ўзи текширишини маълум қилди.

Ғулом Примов, Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат-видео) ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли муаммоларига жойида ечим топилди