Навоий вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда Хатирчи туманида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.

Жорий йилда вилоятда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 6,6 минг оилани камбағалликдан чиқариш бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгилаб олинган. 

– 2025 йилнинг 4 ойи давомида вилоят бўйича 1 минг 948 та оила ва уларнинг 8871 нафар оила аъзоларини камбағалликдан чиқариш режалаштирилган эди. Амалда эса 3 минг 886 та оила ва уларнинг 16 минг 518 нафар аъзоларининг даромадини оширишга эришилди, – дейди бошқарманинг масъул ходими Дилшод Исоқов. – Айни пайтда янгича ёндашувлар асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда камбағалликдан чиқариш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари ва маҳаллаларга бириктирилган тижорат банклари томонидан январь-апрель ойларида 5,8 мингта микролойиҳалар ишга туширилиши натижасида 11 минг 816нафар аҳолининг бандлиги таъминланди.

[gallery-23728]

2025 йилда “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида ҳар бир туманда 40 гектардан жами 200 гектарда турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш режалаштирилган. 

Пресс-тур иштирокчилари Хатирчи туманидаги Оқ олтин маҳалласида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Маҳаллада 544 та хонадонда 2868 та аҳоли истиқомат қилади. Жорий йил аввалида рўйхатга олинган 61 нафар ишсиз фуқаронинг ҳозирга қадар 30 нафарининг бандлиги таъминланди. 

– Маҳалламизнинг ўсиш нуқтаси деҳқончилик ва чорвачилик соҳасидан иборат, – дейди маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Бунёд Рустамов. – Томорқа ер майдонимиз 87,8 гектар, экиладиган ер майдони эса 61,4 гектарни ташкил этади. Президентимизнинг тегишли қарорларига асосан аукцион орқали 296 та лотга 117 гектар ер ажратилган. “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида ушбу ижара ерларнинг 27 гектарига қовун-тарвуз, 8 гектарига помидор, 6 гектарига пиёз, 2 гектарига қовоқ, 3 гектарига картошка ва бошқа маҳсулотлар экилган. Жумладан, тадбиркоримиз Мақсуд Баратов аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш мақсадида 5,23 гектар ер майдонига помидор эккан. Натижада 28 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Хушнуд Муртазоев ҳам 2024 йилда маҳаллада ўтказилган ўрганишлар пайтида ишсиз фуқаролар рўйхатига киритилган эди. Тадбиркорликка қизиқиши боис маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига кредит олиб, иш бошлаш нияти борлигини айтади. Натижада унинг ёрдамида турмуш ўртоғи иккаласига 66 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратилади.

– Ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилганимдан сўнг турмуш ўртоғим иккаламиз номимизга 33 миллион сўмдан кредит чиқарилди, – дейди Х.Муртазоев. – Маҳалламиз ҳудудидаги зовур бўйи текин ижарага олиб берилди ва у ерда ғишт ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Дастлаб маҳалламиздаги 5 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаган бўлсак, жорий йилда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш натижасида 10 та иш ўрни яратдик. Энг муҳими, маҳалладошларимизни иш билан таъминлаётганимиздан хурсандмиз. 

Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари аҳоли бандлигини таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли бандлиги таъминланмоқда