Аҳоли бандлиги таъминланмоқда
Бухоро вилояти Чўрикалон маҳалласи Талгандум қишлоғида яшовчи тадбиркор Достон Юсупов раҳбарлигидаги “Amirobod Water” масъулияти чекланган жамият цехида иш ҳар қачонгидан ҳам қизғин. Бунда беш кишидан иборат ишчи пластик идишларни ҳаво ёрдамида шишириб, уларга фильтрланган газсиз ичимлик суви қуйиб, ёрлиқ ёпиштириб, қадоқлаш, саралаш билан машғул.
Албатта, буни тўрт фаслда ҳам ичимликларга талаб ошгани билан изоҳлаш мумкин. Корхонада янги технология асосида иш олиб борилаётгани эса маҳсулотнинг сифати ва юқори ишлаб чиқариш суръатларини таъминлаётгани ва моддий манфаатдорлигини оширмоқда.

– Айни кунда маҳалламизда 814 та хонадон, 883 та оила ва уларда жами 3 минг 584 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Шундан 14-30 ёшдаги йигит-қизлар сони 1050 нафарни иш билан банд бўлган фуқаролар сони эса 1700 нафардан ортиқни ташкил этмоқда. Албатта, улар орасида ижтимоий муҳофазага олинганлари ҳам ўттизга яқин, – дейди “Чўрикалон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси Умид Файзиев.

Таъкидлаш жоиз, ҳудудни иқтисодий салоҳиятини кўтариш, ночор ва оғир шароитдаги оилаларни қўллаб-қувватлаш “маҳалла еттилиги” томонидан доимий назоратда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири