ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Мингбулоқ тумани “Тегирмонбоши” маҳалла фуқаролар йиғинида 2 минг 730 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар даромад манбаини яратишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.  

Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган фуқаролардан бири Феруза Абдусатторова 15 сотихли иссиқхонасида қовун, тарвуз, бодринг кўчатларини етиштириш билан шуғулланади. Маҳалла омилкорларидан яна бири Зебо Қирғизованинг эса 10 сотихли иссиқхонасида помидор парваришланмоқда. Ҳозирда помидорлар мева сола бошлаган. Ушбу иссиқхоналарда 15 дан зиёд маҳалла хотин-қизлари иш билан банд.  

[gallery-16720]

Маҳаллада 40 дан ортиқ савдо шохобчаси, маиший хизмат уйи, сартарошхона, новвойхона, ошхона, машина тузатиш устахоналари мавжуд. Шунингдек, хонадонларда ёғочни қайта ишлаш цехлари, узумчилик, боғдорчилик фаолияти йўлга қўйилган.

Ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари яхши ташкил этилган. Хонадонлар атрофидаги бўш  ерларда гуллар, манзарали дарахтлар, резавор экинлар экилган. Айни баҳорги экиш ишларида 30 сотих жойга 10 мингдан ортиқ терак кўчати қаламчалари қадалди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли бандлиги эътиборда