Аҳмад Яссавий ижодида хурмо тимсоли
Элнура Ғайбуллоевна ҚУРБОНОВА Филология фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти Тошкент, Ўзбекистон elnura.qurbonova@mail.ru
Аннотация
Мақолада Аҳмад Яссавийнинг ирфоний маслаги, туркий тасаввуф шеъриятининг шаклланиши ва ривожланишидаги хизматларини эътироф этиш билан бирга “Девони ҳикмат”да қўлланилган диний-тасаввуфий образ, тимсол ва истилоҳларнинг рамзий-мажозий талқини, ғоявий-бадиий мазмуни, ўзига хослиги илмий жиҳатдан асослаб берилган. Хусусан, “ҳикматлар”да қўлланилган хурмо истилоҳи диний асосларининг Яссавий дунёқараши ва маслагини ифодалашдаги ўрни ҳамда унинг ҳикматларда тимсол ўлароқ ифодаланиши хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилган.
Таянч сўзлар: Аҳмад Яссавий, ҳикмат, хурмо, тимсол.