Мулоҳаза

Қишлоқ хўжалиги нафақат аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш, балки иқтисодий ўсиш, экспорт салоҳияти ва минтақавий барқарорликни таъминлашда ҳал қилувчи ўрин тутади.

Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигини стратегик тармоқ сифатида белгилаб, соҳани тубдан ислоҳ қилиш, замонавий технологиялар асосида ривожлантириш, халқаро бозорда рақобатбардошликни таъминлашга қаратилган кенг қамровли ташаббусларни илгари сурмоқда.

2020-2030 йилларга мўлжалланган Агросаноатни ривожлантириш миллий стратегияси ва унинг асосида қабул қилинган давлат дастурлари соҳада изчил ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосини яратди. Президент томонидан қабул қилинган қарор ва фармонлар ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув тежамкор технологияларни жорий этиш, фермер ва кластерларни молиявий қўллаб-қувватлаш, экспортни кенгайтириш йўналишларида муҳим ўзгаришларга олиб келди.

Шунингдек, 2025 йилда қабул қилинган Сув кодекси – озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда давлат сиёсатининг яна бир муҳим бўғинига айланди.

Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги иқтисодий ва экологик самарадорликни қатор ислоҳотлар ортидан ҳам кўриш мумкин. Хусусан, сўнгги уч йилда 250 минг гектар пахта ва ғалла ери қисқартирилиб, унинг ўрнига озиқ-овқат етиштиришга мўлжалланган экинлар жорий этилди. Бу нафақат маҳсулот турларини диверсификация қилишга, балки аҳолининг истеъмол эҳтиёжини қондириш ва бозорда нарх барқарорлигини таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда.

Яқинда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши соҳадаги ютуқларни яққол намоён этди. Йиғилишда нафақат мавжуд камчиликлар аниқ таҳлил қилинди, балки озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, сувсизликка чидамли экинлар етиштириш, қайта ишлаш саноатини ривожлантириш каби долзарб масалалар юзасидан аниқ вазифалар ҳам белгиланди.

Муҳими, ҳар бир соҳадаги ривожланиш стратегия, илгари сурилаётган ташаббуслар ва амалга оширилаётган лойиҳалар экологик барқарорликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шу боис аграр соҳада ҳам иқлимга мослашган, сувсизликка чидамли, серҳосил навлар жорий этилмоқда. Экологик самарадорликни ошириш мақсадида 224 минг гектар  майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилди, натижада 420 миллион куб метр сув тежалди ва 65 минг гектар қўшимча майдон ўзлаштирилди.

Мамлакатдаги соҳа билан боғлиқ ташаббуслар фақатгина экспорт ёки иқтисодий кўрсаткичларга эмас, балки деҳқон ва фермернинг кундалик ҳаётини яхшилашга, қишлоқ жойларда ҳаёт сифатини оширишга қаратилган.

Масалан, 5 минг 100 гектар иссиқхона майдонларида етиштирилаётган маҳсулот ҳажми 110 минг тоннадан 546 минг тоннага етди. Иссиқхона ишчилари учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача туширилиши эса давлат томонидан қишлоқ меҳнатига бўлган амалий ғамхўрлик намунасидир.

Шунингдек, 896 минг гектар майдонда такрорий экинлар жорий этилди, бу – ердан самарали фойдаланиш, деҳқон учун икки карра даромад манбаи, бозорда нарх барқарорлигини сақлаш воситаси сифатида хизмат қилмоқда.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигида 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида ялпи маҳсулот ҳажми 4 фоизга ўсди. Бу оддий рақам эмас, балки соҳадаги кенг қамровли ислоҳотлар, замонавий бошқарув ва илмий ёндашувнинг амалдаги натижасидир.

Муҳими, аграр соҳада янги ишлаб чиқариш маданияти, экспортбоп ечимлар ва самарали бошқарув моделлари шаклланмоқда. Бу ҳам келгусида соҳанинг барқарор ривожланиши ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим пойдевор вазифасини бажаради.

Жорий йилда Ўзбекистоннинг ФАО Кенгаши аъзолигига сайланиши – аграр соҳада олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг халқаро эътирофи бўлди. Бу мамлакатимиз ташаббуслари асосида янги минтақавий лойиҳаларга инвестиция жалб этишга имконият яратади.

Ўзбекистон маҳсулотлари бугун дунё бозорларида юқори талабга эга. “Ўзбекистонда етиштирилган” деган бренд халқаро савдо майдонларида қадрланади. Бу мамлакатимизда илгари сурилаётган ташаббуслар орқали миллий маҳсулотларга берилган стратегик эътиборнинг натижасидир.

Хулоса қилиб айтганда, агросаноат комплекси бугунги кунда мамлакат тараққиётининг янги истиқболли йўналишларидан бирига айланди.

Абдулазиз РУСТАМОВ, 

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Агросаноат комплекси мамлакат тараққиётининг истиқболли йўналишларидан бирига айланди