«Агробанк» кредитлари ундирилмоқда
«Агробанк» АТБ Самарқанд вилоят бошқармаси ва филиаллари томонидан суд қарори асосида қарздорларнинг муддати ўтган кредит қарзни ундириш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.
«Агробанк» АТБ Самарқанд вилоят бошқармаси ва филиаллари томонидан суд қарори асосида қарздорларнинг муддати ўтган кредит қарзни ундириш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, «Чархин кимё» МЧЖ нинг банк олдидаги 3 млн евро миқдоридаги кредит қарзи суд қарорига асосан гаров мулкларига қаратилди. Гаровдаги қарийб 57 та 42.7 млрд. сўмлик мулклар (омборхона, ўғит тарқатиш шохобчалари, бинолар) баҳоланган холда 2020 йил 7 октябрь кунида ўтказиладиган аукцион савдоларига қўйилди.
Мазкур мулкларни сотиб олишга қизиқувчилар учун realgroup.uz интернет сайтида хамда «Зарафшон» газетасининг 99-сонида гаров мулклари тўғрисида эълонлар берилди. Шунингдек, суд қарори асосида Самарқанд вилоят «Агрокимёхимоя» ХАЖ нинг банк фойдасига муддати ўтган кредит қарзни ундириш бўйича Мажбурий ижро бюроси томонидан жамиятга тегишли бош офиси хатланиб, бошланғич сотиш баҳоси белгиланган бўлиб, бугунги кунда аукцион савдоларига чиқариш ишлари олиб борилмоқда.