Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори ўринбосари, профессор Баҳодир Холиқов билан ЎзА мухбирининг суҳбати

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори ўринбосари, профессор Баҳодир Холиқов билан ЎзА мухбирининг суҳбати мазкур марказ тизимида яратилаётган инновацион лойиҳалар ва уларнинг самаралари хусусида бўлди.

– Аграр соҳани илм-фан ютуқлари асосида ривожлантириш, илмий натижаларни амалиётга жорий қилиш, илм-фанга ёшларни кенг жалб қилишда Президентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 10 февралдаги «Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда, – деди Б.Холиқов. – Мазкур қарор қишлоқ хўжалигида илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш, илмий марказлар ва станциялар фаолиятини такомиллаштириш асосида тадқиқотларни самарали амалга ошириш ва олинган натижаларни ишлаб чиқариш амалиётига изчил жорий этишга хизмат қилмоқда.

Олимларимиз соҳани ривожлантириш билан боғлиқ кўплаб илмий ютуқларга эришмоқда. Янги деҳқончилик тизимига мос, тупроқ унумдорлигини оширадиган ва экинлардан юқори ҳосил олишни таъминлайдиган экиш тизимлари, чорва молларини парваришлашнинг истиқболли технологиялари, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик уйғунлашган усуллари шулар сирасидандир.

Бу каби илмий изланишлар амалиётга кенг татбиқ этилиши ҳосилдорлик йилдан-йилга ортишига хизмат қилаётир. Мисол учун, Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтида кузги юмшоқ ва қаттиқ буғдойнинг 45 дан ортиқ нави яратилди.

Қишлоқ хўжалиги экинларини белгиланган меъёрлар асосида суғориш, озиқлантириш, касаллик ва зараркунандаларга қарши самарали курашиш тизимини яратиш, уруғ ва бошқа ресурслар сарфини камайтириш мўл ҳосил олишнинг асосий шартларидир. Янги навларни тўғри жойлаштириш ҳам ҳосилдорликнинг ошишига хизмат қилади. Ҳозир ғалланинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш йўналишидаги селекция ва уруғчилик ишларини такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда. Шу боис экин майдонларида маҳаллий навлар салмоғи ортмоқда.

– Боғдорчилик ва узумчиликдаги ютуқларда соҳага жорий этилаётган янги усулларнинг салмоғи қандай?

– Истиқлол йилларида сабзавотнинг олтмишдан зиёд, полизнинг йигирмага яқин, картошканинг салкам ўнта янги нав ва дурагайи яратилди. Улар 350 минг гектардан ортиқ майдонларда экилмоқда.

Олимларимиз мевали, резавор мевали, ёнғоқсимон, субтропик, цитрус ўсимликлар ҳамда узумнинг янги навларини яратиш, маҳаллий ва интродукция қилинган навларни ўрганиш, технологияларини ишлаб чиқиш, деҳқон-фермер хўжаликларига татбиқ қилиш бўйича тадқиқотлар олиб бормоқда. Натижада Марказий Осиёда биринчи бўлиб селекцион йўл билан уруғли, данакли, резавор, ёнғоқ мевали экинлар селекцияси йўлга қўйилиб, янги навлар яратишга асос солинди. Кўп йиллик илмий тадқиқотлар туфайли 170 дан ортиқ мева-узум навлари яратилиб, саксонга яқини давлат реестрига киритилди.

Сувсизликка ва қурғоқчиликка чидамли навларни яратиш доимий эътиборда. Олманинг Малика, Чўлпон, Ойдин, Нафис, беҳининг Мушк беҳи, ўрикнинг Бобо Ражаби, шафтолининг Шарқ, қорағатнинг Рухшона, узумнинг Ризамат, Кишмиш Ботир навлари кенг оммалашди.

Боғлар томчилатиб суғорилганда 30 фоиз сув тежалиб, ҳосилдорлик 30-60 центнер кўп бўлиши исботланди. Пакана кўчатларни етиштириш технологияси ишлаб чиқилиб, тошлоқ, қумлоқ, лалми ерларда интенсив боғлар барпо қилиш имконияти яратилди.

Келгусида сифати ва таъм хусусиятлари бозор талабига жавоб берадиган, тупроқ шўрланишига чидамли пакана ва ярим пакана мева ва узум навларини яратиш борасидаги селекция ишларини кенгайтириш, интенсив типдаги мевалар кўчатчилигини кўпайтириш асосида деҳқон ва фермер хўжаликларига сифатли, сертификатланган мева кўчатларини етказиб бериш тизимини такомиллаштириш борасида изланишлар олиб борилмоқда.

– Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда чорвачилик муҳим ўрин тутади. Бу йўналишда қандай янгиликлар ҳаётга татбиқ этилмоқда?

– Давлатимиз раҳбарининг 2006 йил 23 мартдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик соҳалари ривожланишини таъминлашда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Чорвачилик соҳасида асосий муаммолардан бири жайдари қорамоллар маҳсулдорлик даражасининг пастлиги ҳисобланади. Кейинги йилларда ана шу ҳолатни бартараф этиш учун қорамолларнинг қатор зотлари районлаштирилди. Қўй ва эчкичилик бўйича ҳам кўплаб тадқиқот ишлари олиб борилиб, жундор эчки, ҳисор қўйларнинг юқори маҳсулдор Кенг гузар ва Хуш баҳор зотлари яратилди. Озуқабоп ўсимликларни кўпайтириш ва уруғчилигини йўлга қўйиш мақсадида Навоий вилоятидаги «Маданият», «Ўзбекистон», Самарқанд вилоятидаги «Саҳоба ота» ширкат хўжаликлари ҳудудида махсус уруғчилик- тажриба майдонлари ташкил қилиниб, кенг миқёсда изланишлар олиб борилмоқда.

Олимларнинг кўп йиллик изланишлари боис қоракўл қўйларнинг экспортбоп маҳсулот берувчи юқори маҳсулдор завод типлари бойитилиб, давлат патентлари билан тасдиқланди. Сур рангли қаламгул типли қоракўл қўйларнинг Ўзбекистон, Қорақалпоқ сур рангли Тўрткўл, зармалларанг Нурота, сур рангли яссигул типли Сарибел, қора рангли қовурғасимон типли қоракўл қўйларнинг Авазчўл, Саржал завод типлари шулар жумласидандир.

Экспортбоп қоракўл терилари етиштириш йўналишидаги селекция ишларини янада кенгайтириш, қоракўл қўйларини озиқлантиришнинг интенсив усулларини яратиш олимларимиз олдидаги муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида техника воситаларидан самарали фойдаланиш иш унуми ва сифатини ошириш, меҳнат ва бошқа сарф-харажатларни сезиларли камайтиришга хизмат қилади. Қулай, тежамкор техникаларга фермерларда эҳтиёж юқори. Узоқ изланишлар туфайли чигит ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини экиш олдидан тупроққа минимал ишлов берувчи комбинациялашган агрегат, органик ўғитларни сочувчи машина, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини аниқ миқдорда экадиган ресурстежамкор, кўп функцияли пневмомеханик сеялка, ғўза қатор оралари ва очиқ майдонларга бирйўла ишлов бериб, донни қаторлаб экадиган агрегат, ғўзапояли далаларда ерни тайёрлаш билан бирга буғдой экадиган комбинациялашган машиналар яратилган.

Уларнинг ҳар бирининг ўзига хос афзалликлари бор. Айни вақтда 6 ва 8 қаторли пахта териш машиналари, катта ва кичик қатор ораларида ишлашга мўлжалланган трактор, икки ярусли плуглар ва чуқур юмшаткичлар, лазер назоратли ер текислагичнинг тажриба нусхалари тайёрланиб, синовдан ўтказилмоқда.

Кўплаб мамлакатларнинг илмий марказлари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган ва юксак самаралар бермоқда.

Қишлоқ хўжалиги илмини янада ривожлантириш, фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш кўламини ошириш чоралари кўрилмоқда. Бу буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолати бўлган Конституциямиз яратиб берган имкониятлар, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараларидир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аграр соҳа: ислоҳотлар самараси