Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева «Ота-оналар ва болалар ўртасидаги муносабатлар» мавзусидаги ижтимоий ролик ташаббуси билан чиқди.

Бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида кенг нишонланди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича масъул Шаҳноза Мирзиёева «Ота-оналар ва болалар ўртасидаги муносабатлар» мавзусидаги «Онажоним, бирга ўйнаймизми?» номли ижтимоий ролик ташаббуси билан чиқди.  

Маълумки, ота-она ва боланинг травматик муносабатлари жуда катта салбий оқибатларга олиб келади ва боланинг келажакдаги ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

“Агар бола эътибор, ғамҳўрлик, меҳр ва бахтни уйидан топмаса, уларни бошқа жойдан қидиради. Кўпинча, у ўзи истаган муносабатни кўчадан, шубҳали кишилар даврасида топади. Болалар ва ота-оналар муносабатларни руҳий жароҳатлар жуда қайғули оқибатларга олиб келиши мумкин... Биз кундалик фаолиятимизда бу ҳолатга тез-тез тўқнаш келамиз”, – дейди Шаҳноза Мирзиёева ўз Инстаграм саҳифасида.

Мазкур видеоролик яна бир бор катталарнинг эътиборини чексиз севги, тушуниш, манфаатларни ҳурмат қилиш ва болаларга ғамхўрлик қилиш зарурлигига қаратади. У яна бир бор эслатиб ўтадики, уй бола учун энг хавфсиз жой бўлиши керак, у ерда уни ҳамма севади ва борича қабул қилади.

 ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Агар бола бахтни уйидан топмаса, бошқа жойдан қидиради