Уларни дунё танийди. Ижросини мафтун бўлиб, жўрликда тинглайди... Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ялла" ансамблининг ижодий жамоасини мукофотлаш тўғрисидаги Фармони миллионлаб мусиқа мухлислари учун қувончли хушхабар бўлгани аниқ.

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Маданият саройида "Ялла" ансамбли ташкил этилганига 50 йил тўлиши муносабати билан тантанали мусиқий тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Шерзод Асадов давлатимиз раҳбарининг "Ялла" ансамблининг ижодий жамоасини мукофотлаш тўғрисидаги Фармонини ўқиб эшиттирди.

Унга кўра, ёрқин истеъдоди, юксак профессионал маҳорати, кўп йиллик самарали ижодий фаолияти билан ўзбек эстрада санъатини ривожлантириш, унинг шон-шуҳратини халқаро миқёсда кенг тарғиб этишдаги хизматлари учун  "Ялла" ансамблининг бадиий раҳбари, устоз санъаткор Фаррух Зокиров «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан, мазкур ансамбль созандалари Аббос Алиев, Жавлон Тохтаев,  Тимур Халиков, ансамбль директори Игорь  Халиков "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.  

Тантанали тадбирда "Ялла" ансамбли миллий ва замонавий жаҳон мусиқа санъатини ўзида мужассам этгани, эҳтимолки,  бугунги кунда миллионлаб мухлисларининг қалбидан мустаҳкам ўрин олганини таъкидланди.

Дарҳақиқат, бундан ярим аср муқаддам ташкил этилган "Ялла" ансамбли ўзининг бетакрор ижроси, теран ўзбекона маънавияти, халқимизга, миллийлигимизга, саҳнага, мухлисларга муҳаббати ва садоқати сабабли йиллар оша юксак даражада ижод қилиб келмоқда. Дунёни айланиб чиққан машҳур "Ялла" ансамбли кўп йиллардирки, Ўзбекистоннинг санъат йўналишидаги бренди, унинг ўзига хос мусиқий ташриф қоғозига айланиб кетган.

Биз ҳар қанча жаҳон мусиқа юлдузларининг қўшиқларини тингламайлик, уларни олқишламайлик, барибир устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировнинг бетакрор овози, саҳна маданияти  биз учун ғоят қадрли ва ўзига хосдир. Бугун санъатда ўз йўлини қидириб юрган юзлаб ижрочилар учун Фаррух Зокиров ва "Ялла" ансамбли чин маънода ибрат манбаидир.

- Бундай кунларни неча йиллаб кутдик, - деди таниқли хонанда, устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби Фаррух Зокиров. - Ушбу санъат кошонасининг жаҳон андозалари даражасида қайта тикланиши маданий ҳаётимиздаги унутилмас воқеликдир. Бу санъат маскани биз учун ҳам ғоят мўътабардир. Негаки, узоқ йиллар аввал мухлислар бизни шу масканда таниди, олқишлади. Муҳтарам Президентимиз тимсолида маънавият, маданият, миллий санъатимизнинг ҳақиқий жонкуяри, фидойисини кўрамиз.

Халқимизнинг севимли ижодий жамоасининг 50 йиллигига бағишланган тантанали мусиқий кеча рамиятчиликлардан йироқ, ғоят самимий, ижодий, файзли руҳда ўтди. "Ялла" ансамбли ҳам, мухлисларининг ўзи ҳам аллақачон шундай жўшқин мусиқий оқшомларни соғиниб  қолгани яққол кўзга ташланди. "Мусиқий чойхона" , "Эслаб-эслаб", "Мажнунтол", "Маҳбубамнинг юзлари", "Лайли", "Учқудуқ" ва яна кўплаб қўшиқларни халқимизнинг суюкли ансамбли  томошабинлар билан жўровозликда куйлади. Жўшқин рақслар, олқишлар авжига чиқди. Зеро, бу каби қўшиқлар миллий эстрада санъатимизда аллақачон шлягер қўшиқларга айланиб кетгани билан бирга эстрада санъатимизнинг дурдоналари ҳамдир.Албатта, кечада  мухлисларга туҳфа этилган  - "Сен ҳам мендан рози бўл, Ватан!" каби янги қўшиқлар тингловчилар қалбини ҳаяжонга солгани аниқ!  

Кечада "Ялла" ансамбли ташкил этилишида ижод қилган санъаткорлар, бу жамоанинг чин жонкуяри, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокировнинг заҳматли меҳнатлари алоҳида эътироф этилди.

Афсонавий "Ялла" ансамблига бўлган бундай юксак эътибор мамлакатимизда маданият, санъат, маънавият масалалари давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг доимий эътибори ва ғамхўрлигида эканини яна бир бор намоён этди.

Назокат Усмонова, Носиржон Ҳайдаров(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афсонавий "Ялла" - 50 ёшда!