Африканинг ўндан ортиқ мамлакатида АҚШ ва Европадан ёрдам қисқариши сабабли маймун чечаги эпидемиясининг олдини олиш қийинлашди. Афсуски, оғир шароитда маҳаллий соғлиқни сақлаш тизими вирус тарқалишига қарши курашга тайёр эмаслиги аёнлашмоқда. Куни кеча “Financial Times” газетаси шу мавзуга мурожаат қилди.

Аввалроқ ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус Африкадаги маймун чечаги эпидемиясини халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат сифатида баҳолаган эди.

– Африка мамлакатлари вирус тарқалиши билан боғлиқ муаммоларга дуч келди, – дейилган мақолада. – Маблағ етишмаслиги шароитида касаллик билан курашга тайёргарлик йўқлиги тобора аёнлашмоқда. Бунга сўнгги пайт қитъада маймун чечаги эпидемияси ҳолати ортиб бораётгани ҳам яққол мисол.

В Африке объявили ЧС в области здравоохранения из-за оспы обезьян — РБК

Африка Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази маълумотига кўра, 2025 йил қитъанинг 13 давлатида 21 000 дан ортиқ тегишли ҳолат қайд этилган. Айни кўрсаткич 2024 йил аниқланган 19 700 ҳолатдан  аллақачон  ошиб кетди.

Ташкилот вакили Нгаши Нгонго сўзларига кўра, жорий йил охиригача ўтган йилги кўрсаткич икки баробар ошиши мумкин. Қатор мамлакатларда давом этаётган фуқаролар уруши ҳам муаммони кучайтириб, жумладан дори-дармон таъминоти узилиши, сув ва электр энергияси танқислигини юзага келтирмоқда.

Оспа обезьян: симптомы, профилактика, лечение, последствия. Спорт-Экспресс

Маймун чечаги вируси билан боғлиқ вазият айниқса Конго Демократик Республикасида кескинлашган. Ушбу мамлакатда эпидемия бошлангандан бери аниқланган 70 000 дан зиёд ҳолатнинг 13 000 га яқини тасдиқланган. Бедаво хасталик 1407 кишининг ёстиғини қуритди.

Маймун чечаги камдан-кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, иммунитети заиф одамлар учун ўта хавфли ҳисобланади. Хасталик инфекцион иситма, интоксикация, лимфа тугуни йириклашиши ва тошма тарқалиши орқали намоён бўлади. Дастлаб инсон танасида пуфакчага айланадиган доғл шаклида пайдо бўлиб, пуфак очилгандан сўнг яра ҳосил бўлади. Даволангандан кейин бемор терисида чандиқ қолади.

Мутахассислар таъкидлашича, енгил ҳолатда касаллик 14-21 кун давом этади ва ўз-ўзидан ўтиб кетади.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Африка маймун чечаги билан курашмоқда