Мамлакатимизда бўлиб ўтаётган ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) X халқаро илмий-амалий конференцияси ва МДҲнинг терроризм ва экстремизга қарши курашиш бўйича иккинчи конференцияси доирасидаги тадбирларда ШҲТ ва МДҲга аъзо давлатлар, МДҲ органлари ишчи тузилмалари ҳамда халқаро ташкилотлар делегациялари вакиллари чиқиш қилмоқда.
МДҲга аъзо давлатлар Аксилтеррор маркази раҳбари Евгений Сисоев ўз нутқида Афғонистонда террорчилик ҳаракати сезиларли даражада пасайганини қайд этди.
У минтақавий низолар ҳудудларидан халқаро террорчилик ташкилотлар жангариларининг кириб келишини камайтириш мақсадида афғон ҳокимияти вазиятни барқарорлаштириш, террорчилик гуруҳларига қарши курашиш, ташқи чегараларни мустаҳкамлаш бўйича фаол ишлар олиб бораётганини таъкидлади.
Айни дамда, “Ислом давлати – Хуросон вилояти” гуруҳи томонидан жамиятни радикаллаштириш, давлат тузилмаларига нисбатан нафрат, шунингдек, ирқлараро, миллатлараро ва конфессиялараро адоват қўзғатишга қаратилган таҳдидлар юқори даражада экани қайд этилди.
Унинг таркибида собиқ совет давлатлари вакилларининг кўплиги ҳудудидан МДҲ ва ШҲТ мамлакатлари махсус хизматлари ушбу гуруҳ ва бошқа халқаро ташкилотларга қарши курашишдаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш масаласини кун тартибига қўймоқда.
ЎзА