Афғонистон вилоятларида ўзбек тили байрами
Aфғонистоннинг Форёб вилояти, Aндхўй туманида ўзбек тили миллий байрами бўлиб ўтди, деб хабар беради Афғонистондаги ўзбеклар фаоли Ферузуллох Сирдош. Унинг таъкидлашича, тадбирда бир қатор шоирлар, ёзувчилар, устозлар ва Aфғонистоннинг турли вилоятларидан келган зиёлилар қатнашган.
Сўзга чиққанлар ўзбек тилининг ўтмиш тарихи ва унинг Aфғонистондаги ҳозирги ўрни ҳақида гапириб, келажакда тил ривожи учун қандай ишлар амалга оширилиши кераклиги тўғрисида фикр билдирган. Тадбир жараёнида ўзбек миллий таомлари, миллий кийимлар намойиши ташкил этилган. Шунингдек, тадбирда полвонлар ва чавандозлар куч синашдилар.




Муҳаммаджон Обидов, ЎзА