“Афғонистон: Хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги Тошкент халқаро конференцияси ниҳоясига етди.

Европа, Америка қитъалари, Яқин ва Ўрта Шарқ, Осиё-Тинч океани минтақалари, Марказий ва Жанубий Осиё давлатларининг Афғонистон бўйича махсус вакиллари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари, етакчи таҳлилий марказлар ҳамда Афғонистон Муваққат ҳукумати делегацияси иштирок этган анжуманнинг секция йиғилишида халқаро ташкилотлар вакиллари тақдимоти намойиш қилинди.

Афғонистонни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш - ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тиклаш, афғон халқининг ҳозирги ва келгуси авлодлари учун узоқ кутилган тинч ҳаётни таъминлашга қаратилган инфратузилмавий ҳамда ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Умуман, анжуман иштирокчилари “Гуманитар тараққиёт – Афғонистоннинг тинч келажагига йўл” ва “Иқтисодиётнинг тикланиши – Афғонистонда мустаҳкам тинчлик асоси” мавзуларида муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди. Тошкент конференцияси халқаро ҳамжамиятнинг афғон йўналишида якдил самарали мулоқотини йўлга қўйиш, хусусан, халқаро терроризмга қарши кураш соҳасида умумий позицияни шакллантиришга кўмаклашиш, афғон диёрининг қўшни давлатлар билан конструктив мулоқоти йўлларини излашга замин яратди.

Анжуман якунида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Афғонистон бўйича халқаро конференцияга мезбон давлат баёнотини ўқиб эшиттирди.

Шу тариқа мамлакатимизда юксак савияда ташкил этилган навбатдаги йирик сиёсий тадбир ўз ишини якунлади.

Б.Худойбердиев, У.Маҳмирзаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистон бўйича халқаро конференция якунланди