25-26 июль кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Афғонистон: Хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.

Пойтахтимизда илк бор Марказий ва Жанубий Осиё, Европа, Америка, Яқин ва Ўрта Шарқ, Осиё-Тинч океани минтақаларининг Афғонистонда барқарорликни таклашга бевосита жалб этилган 20 дан ортиқ давлатнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари, ўнлаб халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, БМТ, Европа Иттифоқи, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раҳбарлари ва мутахассислари, шунингдек, Афғонистон Муваққат ҳукумати делегацияси бир майдонда жам бўлади.

Шу билан бирга форумда маҳаллий экспертлар, олим ва тадқиқотчилар, Афғонистонга қўшни давлатлар, жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари, Россия, Ақш, Эрон, Покистон, Ҳиндистон ва Бельгиядан етакчи таҳлилий марказлар раҳбарлари ва экспертлари иштирок этади. Хусусан, таклиф этилган “ақл марказлари” орасида “Observer Research Foundation”, Мудофаа тадқиқотлари ва таҳлил институти (Ҳиндистон), Глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази, Исломобод сиёсий тадқиқотлар институти (Покистон), Жонс Хопкинс номидаги Марказий Осиё ва Кавказни ўрганиш институти (АҚШ), Марказий Осиё давлатлари Президентлари ҳузуридаги стратегик тадқиқот институтлари ва бошқа шу каби тузилмалар ҳам бор.

Ушбу янги формат конструктив мунозара юритиш учун шарт-шароит яратиш ва Афғонистоннинг янги ҳокимияти билан прагматик мулоқот ўрнатиш бўйича келишилган ёндашувлар ишлаб чиқишга қаратилган. Мулоқот давомида асосий эътибор Афғонистон Муваққат ҳукумати томонидан жаҳон ҳамжамиятининг қуйидаги асосий талаблари бажарилишига қаратилади. Бундан кўзланган мақсад афғон замини халқаро террорчи ташкилотларнинг доимий бошпанасига айланишига, мамлакат ҳудудини қўшни ва дунёнинг бошқа давлатлари хавфсизлигига тахдид солишда фойдаланилишига йўл қўймаслик, шунингдек, мамлакатда умуммиллий ярашувнинг асосий шарти сифатида афғон жамиятининг барча қатламлари вакилларидан иборат ҳукуматни шакллантириш, инсонлар, айниқса, аёллар ва барча этник-диний гуруҳлар ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлашдан иборат.

Бундан ташқари, Анжуманда Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тиклаш, афғон халқининг ҳозирги ва келгуси авлодлари учун узоқ кутилган тинч ҳаётни таъминлашга қаратилган инфратузилма ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

Шундай қилиб, конференция доирасида параллел тарзда икки тадбир бўлиб ўтади - “Гуманитар тараққиёт - Афғонистоннинг тинч келажагига йўл”, “Иқтисодиётнинг тикланиши - Афғонистонда мустаҳкам тинчлик асоси”. Ушбу тадбирлар доирасида қуйидаги гуманитар ва инфратузилма лойиҳалари бўйича тақдимотлар ўтказилади:

– “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўли қурилиши;

– “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш тармоғини ётқизиш;

– гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро кўп функцияли транспорт-логистика маркази;

– Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолияти.

Умуман, конференция Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда хавфсизлик, тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш ҳамда Афғонистонни терроризм ва урушдан холи тинч, фаровон мамлакатга айлантириш йўлида олиб бораётган изчил саъй-ҳаракатларининг таркибий қисмидир.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йил 11-июлда қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеясининг Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги махсус резолюциясида Афғонистоннинг халқаро тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлашдаги алоҳида аҳамияти қайд этилган. Мазкур конференциянинг якуний натижаси сифатида давлатимиз раҳбарининг ушбу муҳим ташаббуси ҳаётга татбиқ этилиши кутилмоқда. 

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси