Афғон халқига гуманитар ёрдам
Айни дамларда “Ўзбеккўмир” АЖнинг “Ангрен" кўмир конидаги тайёр маҳсулот пунктидан қўшни Афғонистон Республикасига юборилаётган сўнгги вагонларга кўмир юкланмоқда.
Шу кунларда Ўзбекистондан Афғонистонга озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, кийим-кечак ва бошқа кундалик зарур маҳсулотларни ўз ичига олган гуманитар ёрдам юклари жўнатилмоқда.

“Ўзбеккўмир” АЖ ҳам ушбу хайрли ишга бош қўшди. Кеча кечга яқин жамиятнинг тайёр маҳсулот пунктидан кўмир юклаш бошланди. Айни дамларда ажратилган 40 вагоннинг сўнггисига маҳсулот юкланмоқда. Ҳадемай ушбу кўмир эшелони Афғонистон томон йўл олади.

Ангрен кончилари Афғонистонга 2 760 тонна қаттиқ ёқилғини гуманитар ёрдам сифатида жўнатмоқда. Ушбу маҳсулот ижтимоий ҳимояга муҳтож афғон оилаларига мўлжалланган.
Насиба Зиёдуллаева
тайёрлади, ЎзА