Афғон гиламлари азалдан мағрибу машриқда донг таратган бўлиб, Буюк ипак йўли бўйлаб етти иқлимга тарқаган. Ушбу гиламлар эндиликда Олтиариқ туманида ҳам тўқилмоқда.

Афғонистон фуқароси, Мозори Шарифда туғилган, миллати ўзбек бўлган тадбиркор Муҳаммадилло Ҳамидилло олтиариқлик маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликда хайрли ишга қўл урди. Бир ойдан ошмоқдаки, улар Олтиариқда афғон гиламлари тўқишни бошлаб юборган.

Янги “Rise carpet” масъулияти чекланган жамиятида 60 дан зиёд маҳаллий хотин-қиз меҳнат фаолиятига жалб қилинди. Бу ерда афғонистонлик мутахассис Мирсаид Яҳё Аҳмаджон кўмагида опа-сингилларимиз гилам тўқиш сир-синоатларини ўрганмоқда.

[gallery-3448]

Афғон гиламлар учун асосий хомашё қўй жуни ҳисобланади. Корхона масъуллари маҳаллий аҳоли вакилларидан хомашё харид қилиб олишни ҳам ташкил қилмоқда. Айни чоғда хомашё чорвачилик ривожланган воҳа вилоятларидан олиб келинмоқда.

Олтиариқда янги гилам цехининг ташкил этилиши ҳудуддаги кўплаб банд бўлмаган аёл ва қизларни доимий иш билан таъминлашга замин бўлади. Шу нуқтаи назардан ҳам афғонистонлик ҳамда олтиариқлик тадбиркорлар ҳамкорликда гилам тўқиш цехини кенгайтириш ҳамда гилам ишлаб чиқариш кўламини ошириш ниятида.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғон гиламлари Олтиариқда тўқилмоқда