“Толибон” режими аёлларни анъанавий зулмдан озод қилди ва уларнинг эркин инсон мақомини тиклади. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракати олий етакчиси Ҳайбатулла Охунзода мусулмонларнинг Қурбон ҳайити муносабати билан берган баёнотида айтиб ўтди.

– Хотин-қизларни анъанавий зулмдан, жумладан, мажбурий никоҳдан қутқариш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрилди, уларнинг шаръий ҳуқуқи ҳимоя қилинди, – дейилган матбуот учун тарқатилган матнда. – Аёлларнинг эркин ва муносиб инсон сифатидаги мақоми тикланди. Барча ташкилотлар никоҳ, мерос ва бошқа ҳуқуқларни таъминлашда уларга кўмак кўрсатиши шарт.  

Етакчи қўшимча қилишича, “Толибон” аёллар ислом шариати асосида фаровон турмуш кечириши учун зарур чораларни кўрган. Афғонистондаги аёллар муаммолари, жумладан, 20 йиллик ишғолнинг салбий томонлари билан боғлиқ.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғон аёллари ҳуқуқи тиклангани эълон қилинди