Мамлакатимиз ҳукумати делегациясининг Кобул шаҳрига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси вазирлик ва идоралари раҳбарларининг кенгайтирилган таркибдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нисор Аҳмад Горёний, транспорт вазири вазифасини бажарувчи Қудратулла Закий, жамоат ишлари вазири вазифасини бажарувчи Нажибуллоҳ Ямин, шунингдек, бошқа вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Ўзбекистон томонидан эса Инвестициялар ва ташқи савдо, Ташқи ишлар, Энергетика вазирликлари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва бошқа давлат ташкилотлари раҳбарияти иштирок этди.

Мулоқот давомида икки давлат ўртасида саноат кооперацияси, савдо, транспорт ва энергетика соҳаларига урғу берилган ҳолда, кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлашга ўзаро тайёрлик билдирилди.

photo_2020-10-21_19-40-16.jpg

Тўқимачилик, озиқ-овқат, чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоқлари, автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникаси, озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби энг истиқболли соҳаларда янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали саноат ҳамкорлигини янада кенгайтириш, диверсификация қилиш учун мавжуд шарт-шароитларни яхшилаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Афғонистоннинг бир қатор саноат корхоналарини модернизация қилиш бўйича ишга туширилган лойиҳаларни имплементация қилиш билан боғлиқ амалий ишлар кўриб чиқилди.

Томонлар ўзаро савдо ривожланишининг ижобий тенденциясини таъкидладилар - фақатгина 2020 йил биринчи ярмида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан савдо айланмаси 24 фоиз ўсишига эришилди. Шу нуқтаи назардан, мамлакатларимиз иқтисодий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш ҳисобига ўзаро савдони янада ошириш учун кенг имконият мавжудлиги қайд этилди. Савдо жараёнида мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ҳамда ўзбек ва афғон компаниялари томонидан ташқи савдо операциялари амалга оширилиши учун шароитларни оптималлаштириш бўйича истиқболли таклифлар ўртага ташланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги Битим лойиҳасини тайёрлаш бўйича икки мамлакат тегишли идора ва вазирликлари биргаликда амалга ошириши лозим бўлган ишларни фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

Халқаро савдо ҳажми глобал равишда пасайиши кузатилган бир пайтда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида ўзаро юк ташиш ҳажми барқарор ўсиш суръатини намоён этаётгани таъкидланди - жорий йил январь-сентябрь ойлари оралиғида темир йўл ва автомобиль транспорти орқали ташиш ҳажми 47 фоиз ошди. Таъкидланганидек, икки томонлама йўловчи ва юк ташишни тартибга солиш тизимини оптималлаштириш ва қўшма инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирилган ҳаракатлар ҳисобига транспорт-логистика соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича мавжуд улкан салоҳиятдан унумли фойдаланиш мумкин.

photo_2020-10-21_19-40-21.jpg

Тадбир давомида Ўзбекистон делегацияси иштирокида Афғонистон Ислом Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 110 миллион доллар ажратишни назарда тутувчи "Сурхон - Пули-Хумри" электр узатиш линияси қуриш лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида битим имзоланди. Маблағнинг асосий қисми ўзбек пудратчилари томонидан амалга оширилиши режалаштирилган қурилиш ишларига йўналтирилади. Яқин келажакда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва "ДА Афғонистон Брешна Ширкат" ўртасида ушбу электр йўлагини қуриш бўйича тегишли шартнома имзоланади.

Вазирлик ва идоралар раҳбарларининг тўғридан-тўғри мулоқоти кун тартибидаги асосий масалаларни муҳокама қилиш, ўзаро мақбул ечимлар ишлаб чиқиш, белгиланган йўналишларда ҳамкорлик бўйича аниқ келишувга эришиш, қўшма ташаббусларни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича амалий ишларни белгилаб олиш ҳамда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг қўшма “Йўл харитаси”га киритиш учун дастлабки чора-тадбирлар рўйхатини шакллантиришга имкон берди.

Кенгайтирилган таркибдаги учрашув якунида иштирокчилар тадбир доирасида эришилган келишувлар икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга кучли туртки бериши ва Марказий Осиё минтақасида барқарор ривожланишни мустаҳкамлашга хизмат қилишига қатъий ишонч билдирдилар.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш истиқболи муҳокама қилинди
Жамият
19:40 / 21:10:2020