Афғонистон бўйича онлайн видeоконфeрeнция тўғрисида
Маслаҳатлашув учрашувида АҚШ, Германия, Индонезия, Норвегия ва Қатар давлатлари махсус вакиллари ҳам иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масалалари бўйича онлайн-конференцияда иштирок этди.
Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг сайтида хабар берилди.
Маслаҳатлашув учрашувида АҚШ, Германия, Индонезия, Норвегия ва Қатар давлатлари махсус вакиллари ҳам иштирок этди.
Тадбирда Афғонистондаги можарони ҳал қилиш ҳамда афғонлараро тинчлик музокараларини тезроқ бошлаш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.
Афғонистонга барча имкониятларни ишга солган ҳолда кўмаклашишнинг, айниқса пандемия шароитида ёрдамлашишнинг устувор йўналишлари тўғрисида батафсил фикр алмашилди.