Юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Эътиборли томони, тараққиёт кушандаси ҳисобланган коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш юзасидан ўта муҳим амалий қадамлар ташланди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз фаолиятининг дастлабки давриданоқ жамият ва давлат тараққиётининг душмани бўлган коррупцияга қарши курашга отланганлиги ва бу ҳаракатга барчамизни жалб этишга чақирганлиги ҳам бежиз эмас. 2017 йилнинг 4 январида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” ги қонун кучга кирди. Тўғри, бу ижтимоий иллатга қарши кураш анча илгари бошланган эди. Лекин мазкур қонун коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда муҳим асос яратди. 

Шундан сўнг, коррупцияга қарши курашишда бир қатор амалий чоралар кўрилди. Жумладан, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлашнинг тамомила янги механизмлари жорий этила бошланди. Ҳар бир вазирлик ва идораларда, шу жумладан, ҳокимликларда коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида тузилма – комплаенс-назорат тузилмалари ташкил этилди, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди. Шу каби ўзгариш ва ислоҳотларни, аксилкоррупция сиёсатини жойларда ҳам самарали татбиқ этиш мақсадида 2021 йилда барча вилоятларда Коррупцияга қарши ҳудудий кенгашлар фаолияти йўлга қўйилди. 

Коррупцияга қарши курашиш кўлами кенгайиб бормоқда ва жамиятимизнинг барча жабҳаларини қамраб олмоқда. Буни суд статистикаси ҳам тасдиқлайди. Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича судларда жорий йилнинг беш ойи давомида коррупция билан боғлиқ жами 484 шахсга нисбатан 258 та жиноят иши кўриб чиқилган. 2021 йилнинг беш ойида ушбу кўрсаткич 295 нафар шахсга нисбатан 163 та жиноят ишини ташкил қилган. Ўтган йилга нисбатан ушбу тоифадаги ишларнинг сони 95 тага ёки 58 фоизга, шахс сони эса 189 нафарга ёки 64 фоизга ошган. Жавобгарликка тортилганлар орасида 53 нафари аёл, 69 нафари ёшлар, 19 нафари 60 ёшдан ошган шахслардир. Ушбу рақамлар судларни ташвишга солмоқда, чунки мақсадимиз – коррупциясиз жамият қуришда ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқий таълим ва тарбияни кучайтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупциянинг оқибатларини ҳаётий мисоллар ва таъсирчан воситалар орқали тушунтириш ҳисобланади. Бироқ, 69 нафар ёшлар коррупцияга қўл урганлиги барчамизни ташвишлантириши лозим, ёш авлодни тарбиясига алоҳида эътибор бериб, уларни тўғри йўлга бошлашимиз кераклигини унутмаслигимиз даркор. 409 нафар шахсга нисбатан жазо тайинлаб ҳукм чиқарилган. 105 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

Жиноят кодекси 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 4-қисми ва 168-моддаси (фирибгарлик) 5-қисмида, етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ҳамда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги белгиланган. Бу норма етказилган моддий зарар ўрнини қоплашга хизмат қилади ва ушбу институт йиллар давомида самарадорлигини исботлади. Шу билан бирга, амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш ҳам коррупцияга қарши курашишда муҳим аҳамият касб этади.

Шу муносабат билан, жиноят қонунчилигида озодликдан маҳрум қилинган шахсларни муддатидан олдин шартли озод қилиш ёки енгилроқ жазога алмаштириш (ЖКнинг 73 ва 74-моддалари) институти мавжуд бўлиб, унда коррупциявий жиноят содир этганларга ҳеч қандай тақиқ мавжуд эмаслиги, айрим ҳолларда жиноят оқибатида етказилган моддий зарарни йиллар давомида қопланмаслигига олиб келмоқда. Шу сабабли, фикримизча, ЖКнинг 73 ва 74-моддаларига коррупциявий жиноят содир этган шахслар томонидан етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланмаган тақдирда, ушбу институт қўлланилмаслиги ҳақидаги норма киритилса мақсадга мувофиқ бўлади. Шунингдек, коррупцияга қарши курашишда, соҳага оид қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашда давлат органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш долзарб аҳамиятга эга. Асосий вазифамиз аҳолида коррупция иллатига нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш туйғусини шакллантиришдан иборат. 

Давлат ҳам, жамият ҳам ўз функциясини тўлақонли бажариши учун кучли бўлиши, аниқроғи, кучлар нисбати тенг бўлиши ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг бош талабидир. Адолат тамойили бу талаб ижросининг муҳим шарти ҳисобланади. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида инсоннинг бахти учун барча шароитни яратишга эътибор қаратилди. Бахтли бўлишнинг уч асосий талаби — мустақиллик, тинчлик ва адолат қарор топган муҳит. Агар улардан бири бўлмаса, инсонни бахтли, деб бўлмайди. Адолат қарор топган муҳитни шакллантиришнинг асосий тўсиғи ҳам коррупциядир. Унга қарши муросасиз курашиш ва жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга эса барчамиз бирдек масъулмиз. 

Ў. Мамадалиев,
Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари 

– жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адолатнинг асосий тўсиғи коррупциядир