Адолат – одил судлов орқали таъминланади
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида аввало, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини ҳамда қонунийликни таъминлаш мақсади мужассам.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида аввало, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини ҳамда қонунийликни таъминлаш мақсади мужассам.
Суд фаолияти самарадорлигини ошириш, очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, суднинг ва судьянинг мустақиллиги аҳолининг одил судловга бўлган ишончини оширишга хизмат қилади.
Жорий йилнинг 30 июнь куни Президентимиз раислигида судьялар, сенатор ва депутатлар, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар раҳбарлари, терговчилар ва маҳаллий ҳокимият вакиллар иштирокида ўтказилган “Одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги видеоселектор йиғилишида одил судловни таъминлаш борасида йўл қўйилаётган камчиликлар, аҳолини судга бўлган ишончи йўқлиги, тергов органларида жиноят иши бўйича тергов қилиш жараёнида йўл қўйилаётган хато ва қонунбузилиш ҳолатлари ва коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги камлиги ҳамда суд ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати суст олиб борилаётганлиги танқид қилинди.
Видеоселектор йиғилишида қайд этиб ўтилган камчликлар, муаммоларни баратараф этиш учун суд раисларини ҳар чоракда ОАВда фаолияти тўғрисида ахборот бериши тизими жорий этилиши, сенаторларни ўзи сайланган ҳудудга бориб, одил судловни амалга оширишда кўмаклашиши, терговчиларни ўқитиш, тайёрлаш ва малакасини ошириш учун терговчилар тайёрлайдиган олий ўқув юрти ташкил этиш, судьялар мустақиллигини таъминлаш мақсадида судьяларга босим ва ҳар қандай таъсир кўрсатганлик учун жавобгарликни кучайтириш, судьянинг маъсулиятини ошириш ва шу орқали одил судловга эришиш юзасидан топшириклар берилди.
Бу билан суд ва судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлигини таъминлаш, уларни ижтимоий мухофазасини кучайтириш, суд корпусини билимли, малакали, фидойи, адолатпарвар кадрлар билан тўлдириш ва ҳақиқий суд ҳокимиятини яратиш орқали фуқароларни одил судловга бўлган ишончи ортиши ва суд остонасига қадам қўйган ҳар бир фуқаро адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши таъминланади.
Ҳар бир судья ва суд аппарати ходими адолатни ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида қонунларимизга оғишмай амал қилиши даркор.
Зеро, Амир Темур бобомиз айтганидек, куч – адолатда.
Шерали ҲОМИДОВ,
Жиноят ишлари бўйича
Бухоро шаҳар суди судьяси