Адолат ҳуқуқи, мустақил суд ва одил қози тушунчаларининг жамиятдаги роли ва аҳамияти ҳақида

Аввало, мустақил суд нима, одил қози ким?...

Инсонлик жамиятида, жамият аъзолари, яъни инсонлар, ҳа айнан инсонлар ўзаро ижтимоий ва бошқа муносабатларга кирар экан, у ёки бу масала, муаммо, низо, ноҳақлик, ахлоқсизлик, одобсизлик, адолатсизлик, умуман олганда эса ижтимоий муносабатда юзага келган ҳар қандай низоли масалалар ечими ёки инсонга ярашмайдиган хулқ-атворни, ҳуқуқбузарликни жой-жойига қўйиш, тартиб-интизом ўрнатиш учун холис бир шахс, холис бир масканга зарурат пайдо бўлган... 

Демакки, суд ؘ– низоларни ҳал этиш, суд одоб-ахлоқ меъёрлари, қонунлар қўлланиладиган жой, суд адолат сўраб бориладиган, адолат таъминланиладиган муқаддас даргоҳдир.

Ана ўша муқаддас даргоҳнинг устунлари фақат ва фақат адолат ва қонунга таянишини, ҳар қандай манфаатлар ҳамда ҳар қандай аралашувлардан ҳоли маскан – бу мустақил суддир. 

Айни шу мустақил судда ишлайдиган, холис, ҳалол, виждонли, объектив, оғир-вазмин, шу билан бирга принципиал, қўрқмас ва албатта адолатли шахс - одил қозидир.

Илло, судлар манфаатлар тўқнашадиган, мураккаб низоларнинг ечими кутиладиган, адолатсизлик, қонунсизлик учун жазо муқаррарлиги устувор бўлган ҳамда ўз манфаатларига кўра, одамлар унга дарду ташвишини, алам-захмини тўкиб соладиган, гоҳ салбий, гоҳ ижобий, гоҳ муътадил фикр-мулоҳаза, муносабат, миннатдорлик ёки эътироз ва норозилик билдирадиган “минбар”, “тарозини палласини адл тутиб туриш учун ташкил этилган маскан”, ҳақ ё ноҳақлигидан қатъий назар ҳар бир шахс бош ўриб ёки талаб қўйиб борадиган умум бир муқаддас остона бўлиши даркор.

Шу асосда ҳам судлар ишон ва ишончсизлик борасидаги муносабатлар қаратилган, қаратилаётган объект эканлиги ҳам табиий ҳолат саналади.

Лекин, ҳар қандай ҳолат ва вазиятда ҳам мустақил судлар адолат ва қонун устуворлиги асосида ишончни мустаҳкам ва бардавом қозониши шарт. Акс ҳолда адолат масканига ва оқибатида эса бутун ислоҳотларга, улар самараси, улар ишончига ҳам акс таъсир этади. 

Бундай ҳолатга йўл қўйиб бериш эса, сал бошқача айтилганда хиёнат билан баб-баробар.

Демак, мустақил суд ва одил қози таянадиган муқаддас тушунча – бу “адолат ҳуқуқи”ни англатади. 

Шундай қилиб мавзуни кириш моҳиятини очиб олдик. Ана энди эса, адолат ҳуқуқи, мустақил суд, одил қозига таъсир этувчи масалалар ҳақида фикрлашамиз.

- Судларга нисбатан қарашлар қонун ва замон талабларига асосланиши лозим; 

Бугун сўз ва фикр эркинлиги, бир сўз билан айтганда очиқлик замонида яшамоқдамиз. Албатта, ахборот асри,  айниқса ижтимоий тармоқлар “пагода” қиладиган, керак бўлса у ёки бу муносабатни шакллантириб қўядиган, популизм, пиар оддий ҳолатга айланиб бораётган, манфаатли ахборотлар устувор аҳамият касб этаётган глобал макондамиз.

Шу маънода, судлар ва улар фаолиятига билдираётган муносабатлар, айниқса элитанинг муносабати асосли бўлиши, етарлича таҳлилларга таяниши мақсадга мувофиқ.

Ижтимоий тармоқларга судлар фаолиятига алоқадор айрим расмий элита вакилларининг фикрлари билан  ҳа кўпчилигимиз танишиб бормоқдамиз. Бундай фикрларнинг юки оғирлиги билан бирга, асосга эгалиги, оқибати, жамиятга таъсири, ислоҳотларга ва асосийси адолат ҳуқуқига таъсирини ҳам эътиборга олиниши муҳим.

Қисқа қилиб айтганда эса ҳар бир муносабат ва баёнот ўзининг ҳақли асосига, муносабат билдиришда ахборот масъулиятни теран ҳис этишда намоён бўлади.

Масалан: “Судлар фаолиятига нисбатан аҳолининг эътирози ортиб бормоқда” деган фикр шахсий муносабатга хос бўлиб, асл ҳолат қўйидагичадир.

 Статистик маълумотларга кўра, иқтисодий судларда кўрилган ишларнинг 2 фоизига, фуқаролик судларида эса 2 фоизига, маъмурий ва жиноят судларида ҳам қарийб шунча фоизига нисбатан юқори инстанция судларига шикоятлар берилган. 

Шикоятларнинг ўрта ҳисобда 1 фоизи қаноатлантирилганда ҳам суд ҳужжатларидан судга иши тушганларнинг бир фоизининг норозилиги асослидир деган хулосага келиш мумкин. Демак, билдирилаётган муносабатларда, албатта, бу омиллар эътиборга олиниши керак. 

Маъмурий ва жиноят судларида суд ҳужжатларининг қонунга мувофиқлаштирилаётганлик кўрсаткичи бир оз юқори бўлиб, бунда шикоят беришнинг даврийлиги, яъни, инсон манфаатлари асосида 5-10 йил аввалги ишлар бўйича ҳам шикоятлар кўриб чиқилаётганлиги муҳимдир. Ушбу кўрсаткич, илғор хорижий амалиётда таққосланганда ёмон кўрсаткич саналмайди.

Юртимизда давлат сиёсати асосида олиб борилаётган суд-ҳуқуқ соҳасининг прогрессив ислоҳотлар натижаси, яъни, қисқа муддатда 6000 дан зиёд оқлов ҳукмлари, 6 000 дан ортиқ нотўғри қўйилган айблов нормаларининг айбловдан чиқарилиши ё ўзгартирилиши, иқтисодий ва фуқаролик судларда давлатдан тадбиркор ёки фуқароларга ундирилиб берилган ва берилаётган (аввал кўзатилмаган) тириллиондан ортиқ маблағлар ёки ноҳақ бўшатилиб ишга тикланган 3 000 дан ортиқ фуқароларга оид суд ҳужжатлари қанчалик маблағ талаб қилинмасин судлар фаолиятига АКТ изчил қўлланилётганлиги, коррупция ҳолатлари кескин камайганлиги, судлар фаолияти моддий техник баъзаси тубдан янгиланганлиги ва яхшиланганлиги, судьяларнинг ижтимоий аҳволи бир неча баробар яхшиланганлиги каби ҳолатлар, менимча, айрим расмий вакилларнинг баёнот ва фикрларини мушоҳада қилиши лозимлигини кўрсатади.

Демак, мустақил суд, одил қозиларга эскича қарашларни ўзгартиш вақти келди. 

- Эски касаллик, адолат ҳуқуқини таъминлаш учун моддий ва айниқса процессуал қонунчиликни такомиллаштириш зарурати;

Албатта қонун, қонун бўлганда ҳам камида адолатли ёки ҳеч бўлмаганда мукаммал қонунлар шарт. Нега мукаммал деб, алоҳида қайд этмоқдаман, чунки дунёда идеал ё мукаммал ё ўзгармайдиган қонуннинг ўзи мавжуд эмас.

Билъакс, асло жамиятдаги ижтимоий муносабатлардан, низо (казиус)лардан ортда қолаётган, ечими қонун ости ҳужжатда мавжуд дейдиган яхлит қонунлар эмас, балки айнан жамиятдаги муносабатлардан ҳеч бўлмаса ярим қадам илгари юрадиган, “эй бу яна қандай янги ижтимоий муносабат бўлди, бу муносабат бизнинг нормаларда тартибга солинмаган-ку, тезда қонуности ҳужжатларидан ёки чуқур ўрганилмаган чет эл тажрибасидан олиб, ямоқ қилиб, қонуни тузатиш ҳақида қонун лойиҳа керак” қабилидаги қонунларни назарда тутмаяпман, албатта.

Масалан, одамлар ўз хусусий мулкига оид ҳоким ёки бошқа мансабдор қарорини судлашмоқчи бўлса, нега унга муддат (6 ой) белгилашимиз керак...

Шу каби муддатлар ва айниқса, процессуал муддатлар шу қадар кўпки, бу эски тузимнинг асорати ва афсуски, МДҲ давлатларининг кўпчилигига ҳам хос бўлган процессуал ҳуқуқ тизимига қаттиқ боғланиб қолганлигимиз оқибатидир. 

Демак, номукаммал қонунчилик тизими ёки замон билан баб-баравар ҳаракатланмай оқсайдиган норма ижодкорлиги, қонуности ҳужжатларидаги устуворлик, идораларда қонуности ҳужжати билан ишлашга  одил судловни амалга оширишга ё судьянинг мустақил ва одил қарор қабул қилишига таъсир этувчи омилга айланиб қолмаслиги шарт.

Шунингдек,  “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасида белгиланган, “қонуности ҳужжатларида қонун ҳужжатлари даражасида тартибга солиниши лозим бўлган масалалар бўйича нормалар белгиланишига йўл қўйилмади” деган қонун нормасига ҳар доим ҳам эътибор қаратилмаётир ёки ушбу норма тизимли равишда эътибор талаблигича қолиб кетмоқда.

Оқибат судлар фаолиятида урғу асосан эскидан қолган процессуал қонунчилик томон оғиб бормоқда, моддий ҳуқуқ нормаларини, фактик ҳолатларни устувор билиш ҳамда адолат ҳуқуқини  қўллаш амалиёти эса, эски касаллик каби оқсоқланиб қолмаслиги шарт. Акси бўлса, мустақил одил судловга ишончни ортишига тўсқинлик қилаётган омил сифатида намоён бўлиб боради.

- Мустақил судга ҳурмат ва ишончни оширишда одил қозининг ўрни;

Аввало судьянинг илми, тажрибаси, илмий, ҳуқуқий, маънавий, сиёсий салоҳияти судья ва мустақил суднинг юзи саналади.

Низолар, жиноятлар, судда кўрилаётган ишлар доирасида ёки ишларни кўришда судьяни катта ҳаётий тажрибаси, ишни ҳал этиш амалиётини ижобий шакилланганлиги, судьялар томонидан стратегик қарор қабул қилиш амалиёти, зарур минумум ҳаётий тажриба, малакали илм, соҳавий чуқурлашган билим ва тизимли амалиёт ҳамда адолат ҳуқуқини қўллашда собит бўлиши шарт.

Бугунги қозиларнинг АҚШнинг Массачусетс штати ёки Жанубий Кореанинг Кемхе шаҳри судларида қандай вердикт қабул қилинаётганлиги ёхуд Германиянинг округ судларида фуқаролик низоларига оид қабул қилинаётган қарорлардан халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормалари, янгиликларидан хабардор бўлиб боришлиги муҳим.

Айни дамда халқаро ва миллий қонунчиликдан ташқари, ЖИБ судлари қозиларнинг Насафий бобомиз, Мотуридий ҳазратлари, буюк Марғилоний кабиларидан, МИБ судлари қозиларнинг Кайковусдан, “Сиёсатнома”дан, ФИБ судлари қозиларининг диний бағри кенгликдан, юртимизда яшаётган миллат ва элатлар анъаналари ёки ислом ҳуқуқидан, Имом Бухорий, Исо Термизийлардан, оила-никоҳ, мерос сир-синоати борасидаги қадриятлардан, ИИБ судлари қозиларнинг халқаро тижорат ва арбитраж янгиликларидан, шиддат билан ривожланиб бораётган иқтисод ва тижорат муносабатлари, уларнинг ҳуқуқий тартибга солишнинг янгича тартиб-таомилларидан,  халқаро арбитрларнинг замонавий-янги кейслар юзасидан чиқараётган хулоса ва қарорларидан ўз вақтида хабардорлиги қозиларимизнинг ишлар бўйича қилаётган хулосаларини мукаммаллигини таъминлашга хизмат қилади.  

Судья суд амалиётидаги муаммоларни мониторинг қиладиган, мукаммал таҳлил этадиган, илмий ва асосли ечимларни ўзига ва жамиятга таклиф этадиган кўникмалар устида илаши керак.

Хуллас, мустақил суд одамларда ишончни орттиради, кучли қози низони адолатли ечади, буни эса – адолат ҳуқуқи дейди.

- Суд маслаҳат берувчи ташкилот эмас;

Аҳолининг айрим қатламида, афсуски, кўпчилигида судларга ҳуқуқий маслаҳат берадиган ёки  уларнинг даъвосини суд шакллантириб берадиган орган сифатида қаралмоқда.

Судга ўз даъвоси билан борган шахсни судья қабул қилиши ва унга даъвони қандай шакллантириш, ёзма мурожаатларни тузиш, ҳужжатларни тайёрлаш ва яна ўша судьянинг ўзи унинг низосини кўриб чиқиши лозимлиги, гўё оддий ҳолат каби, шу тоифа аҳоли онгида суднинг мажбурияти сифатида қаралаётганлигидир. 

Ваҳоланки, биз билган ҳадиси шарифда ҳатто қозини суддан олдин судга келган тарафлар билан саломлашмасликка ҳам рухсат берилганлиги бежиз эмас. Чунки, бу қозиларда холисликни таъминлаш, адолатли қарор топтириш учун муҳим.

Яъни, ушбу омилни ҳуқуқий саводхонликнинг, савиянинг, ҳуқуқий маданиятнинг илдамлаб кета билмаётганлиги, ҳуқуқий ҳимоя ҳамда ҳуқуқий кўмак институтларинг  замонга мос тараққий эта олмаётганлиги, ҳуқуқий хизмат кўрсатиш соҳасида оқсоқликлар кўзга ташланаётганлиги билан изоҳлаш мумкин. 

Шу йўсин, аҳоли орасида суд маслаҳат бермаганлигидан, судья уни суд мажлисидан аввал шахсий қабулда қабул қилмаганлигидан, уларга лозим даражада эътибор қаратмаганидан норозилик сифатида, муносабат билдириш, турли инстанцияларга шикоят қилиш орқали судьяларга, одил судловга таъсир этиш ҳолатлари ортиб бормоқда. 

Ваҳоланки, бундай хулоса ва бош оғриқ ҳамиша ортиқчадир. Ҳеч бир суд эса, бундай бошоғриқни хоҳламайди. Оқибат эса, ушбу ҳолатлар кутганингиздек, судлар мустақиллиги ва одил судлов холислигининг емирилиб бориши сари етаклаб боради.

- Ижтимоий тармоқ орқали мустақил судга, қозига, суднинг натижасига таъсир;

Шу ўринда айтиш лозимки, жамоатчилик фикри фақатгина ижтимоий тармоқ фикригина бўлиб қолмай, кенг жамоатчилик фикри бу алоҳида бир мавзудир.

Юқорида судлар томонидан кўрилган ишлар ва улар устидан берилаётган шикоятлар юзасида қисқагина тўхталиб ўтдим. Статистик маълумотларни қисқача айтиб ўтдим, бу борада тахминий тасаввур эга бўлдик. 

Лекин, бугун ижтимоий тармоқларда тарқалаётган судлар ва судьяларга оид асосли, ҳақли, холис ахборотлар билан бирга шахсий ва гуруҳ манфаати кўзланган, замирида тамагирлик бўлган ғараз мақсадли ахборот ва уларни тарқатувчи ва ўзини ижтимоий фаол фуқаро деб атайдиганлар ҳам урчиб бормоқда.

Ушбу ҳолатлар судларда суд ва судьяларга нисбатан ўз саҳифаси ва Телеграм каналларда ахборот қўйиш орқали суд ишларини ҳал этиб бераман деган қўштирноқ ичидаги айрим блогерлар ва ижтимоий фаол айрим фуқароларнинг учраётганлиги хавотирли масаладир.

Ҳаттоки, судья ҳали маслаҳатда қолиб қабул қилмаган қарори бўйича ишларни олдиндан ҳал этиш ваъдасини берган ва кутилган қарор қабул қилинмаган тақдирда судья ва судлар фаолиятига нисбатан асосиз ахборот сиздириш амалиёти кучаймоқда.

Афсуски, бундай ҳолатларга мисол қилиб келтириш мумкин...

Бир ўйлаб кўринг, ҳеч қаерда ишламайдиган, бошқа даромад манбаи ҳам бўлмаган, лозим ҳуқуқий билим ва малакага ёки адвокатлик ваколатига эга бўлмаган шахс бир вилоятдан  бошқа бир вилоятга ҳеч бир манфаатсиз бориб бегона бир шахс учун суд ишларига манфаатсиз аралашиш мумкинми?

Шу тарзда, амалда очиқ, одил ва холис судлов ҳақида жамоатчиликнинг ахборот талабида номутаносиблик ёки бунинг оқибатида ижтимоий тармоқларда судлар фаолиятига оид шахсий ва нохолис позициялар билдирилиш ҳолатлари келиб чиқмоқда.

- Суд ҳужжатлари ижроси;

Суд қарорларининг ўз вақтида ижро этилмаётганлиги бевосита, одил судловга унинг қабул қилган ҳужжатларига нисбатан аҳоли ўртасида ҳурматни тушириб, пировардида судга бўлган, судлар мустақиллигига бўлган ишончга таъсир этади.

 Бу эса, судлар мустақиллигини мустаҳкамлашга, судга ишончни оширишга зимдан зарба беради.

Айтиш мумкинки, суд ҳужжатларини сўзсиз, муҳокамасиз ижро этиш тизимини, яъни халқаро стандартлар асосида “суд ҳужжати тўғридан тўғри ижрога” деган тизимни яратишга зарурат сезилмоқда.

Зеро ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклашнинг ижроси таъминланиши, яъни, амалда суд қарори ижро қилиниши адолат ҳуқуқи таъминланганлигини англатади. Агар узрсиз, сабабларсиз ижро бўлмаса, кредитор, жабрланувчи ёки фуқаровий даъвогарга нисбатан қабул қилинган суд ҳужжати, ҳужжатлигича қолиб кетади, адолат ҳуқуқи бузилади. 

- Судлар фаолиятига дахлдор мурожаатларни назоратга олиш амалиёти; 

Ушбу амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, назоратга олинган бундай мурожаатлар юзасидан берилаётган жавоблар процессуал қонунчилик доирасидадир. 

Демак, назоратга олувчига процессуал қонунчилик тушунтирилиб, маълумот тариқасида жавоб йўлланади. 

Яъни, назорат амалиётининг нафдорлиги жуда паст. Аксинча, оқибат эса, бундай мурожаатлар юзасидан маълумотномалар тайёрлашга суд томонидан ортиқча вақт сарфланади холос.

Шунинг учун ҳам «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасида, Ушбу Қонуннинг амал қилиши кўриб чиқиш тартиби маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, фуқаролик процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, иқтисодий процессуал қонунчилик ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланган мурожаатларга нисбатан татбиқ этилмайди деб белгилаб қўйилган. 

Демакки, холис одил судлов ва судга ишончни орттириш учун қонуннинг ушбу нормаси қатъий ва сўзсиз ижро этилиши лозим бўлади.

- Ҳамма билган судьялар юкламаси; 

Ушбу масалада кўп кўтарилган ва албатта бу катта бюджет маблағлари билан боғлиқ, шунга қарамай ушбу масалада шу йилнинг ўзида жуда салмоқли судьялик штатлари ва ходимлар ажратилди. Прокуратура тизимида ҳам мустақил одил судловни амалга оширишда, адолат ҳуқуқини таъминлашга кўмаклашувчи прокурорлар штатлари ташкил этилди.

Ҳақиқатда ҳам судьялар юкламаси ўз-ўзидан суд мажлислари, суд ҳужжатлари сифатига таъсир этади, бундан аҳоли рози бўлмайди. Демак, бусиз мустақил одил судлов биз хоҳлагандек, мукаммал таъминланиб қолмайди.

 Энди, юклама ҳақида гап кетганда судьяларнинг тарғибот тадбирлари ва ҳоказоларни айтмаса ҳам бўлади... 

Судьялар одоб кодексида белгилаб қўйилгани каби, судьянинг одил судловни таъминлаш, суд ишларини ҳал этишда вақтни тўғри ва самарали тақсимлаш ҳамда судьяларнинг бу борадаги изланиш, ўз устида ишлаш, ўқиб-ўрганиш каби фаолиятига таъсир кўрсатмаслиги лозим.

Айтайлик,  кучли судьялар ҳам баъзида мақола ёза олмаслиги ёки ОАВда бошқа бир чиқиш қила олмаслиги, тарғиботларда фаол иштирок эта олмаслиги мумкин...Чунки, у бу борада журналист ёки филолог ё профессионал оратор ёхуд ҳар қандай ижтимоий соҳани тушунтира оладиган мутахассис эмас.

Шунингдек, судлар ва судьяларнинг фаолияти бўйича ҳақиқий ҳолат ОАВ, Интернет ижтимоий тармоқларда, блогерларнинг шахсий муносабатлари ўртасидаги тафовутлар, бу борада жамоатчилик билан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, журналистлар ва блогерлар муносабатига нисбатан қатъий позицияда туриб, лозим даражада ўз вақтида муносабат билдириш, қолип муносабатлар, одил судлов, умуман суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларга нохолис ёндашувларнинг келиб чиқишига омил бўлмоқда. 

Энди мақола номида назарда тутилган “адолат ҳуқуқи” - фикр, муносабат билдиришда ҳам иккинчи томон қарор қабул қилишда ҳам  адолат ҳуқуқини – адолат ва қонунга итоаткорлик, қонун устуворлиги, жазо муқаррарлиги, бир шахс ҳуқуқ иккинчи шахс ҳуқуқ бошланган чегарагача эканлиги, ҳар бир шахсда ҳуқуқ ва мажбурият тенглиги, шу асосда юрт тақдирига, тараққиётига, аждодлар олдидаги масъулият, фарзандлар келажагига дахлдорлик каби эзгу тушунчалар бирламчидир. 

Айни шу “адолат ҳуқуқи” ким бўлишимиздан қатъий назар ҳар биримизнинг фаолиятимизда дастурий амал бўлиши шарт.

Юқорида айтиб ўтилганлар адолат ҳуқуқи, мустақил суд ва одил қозига бўлган ишончига таъсир этувчи омиллар ва уларнинг ечимига қаратилган масалалар юзасидан шахсий фикрлардир.

Албатта, ҳаёт бор экан, инсон яшар экан суд-ҳуқуқ соҳаси ислоҳотлари ҳам давом этиб, замонга мослашиб бораверади. Шу боис ҳам ҳеч бир фикр мукаммал деб бўлмайди, зеро жамиятда қарашлар фикр-мулоҳазалар тараққиётга, юксалишга қараб яхшилик, эзгулик асосида ўзгариб, такомиллашиб бораверади.

Лекин, ҳар қайси замон ва жамиятда ҳам мустақил судга ишонч одамларда адолат ҳуқуқига ишончни англатиб, шу жамиятдаги ислоҳотлар ва уларнинг натижасига бўлган ишончни ошириб боради. 

Шундай экан, юқорида келтирилган “адолат ҳуқуқи, мустақил суд, одил қози – камбэги” – инсон қадрини юксалтириш, азиз инсонни улуғлаш, унинг ҳуқуқ-манфаатлари ва эркинлигини оғишмай таъминлашда асосий омили бўлмоғи лозим.

Хулоса ўзингиздан. 

Нуриддин Муродов

Сариосиё туманлараро иқтисодий суди раиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адолат ҳуқуқи: мустақил суд, одил қози