Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институтида Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти етакчи илмий ходими, таниқли фольклоршунос, филология фанлари доктори, профессор Жаббор Эшонқулов таваллудининг 60 йиллигига бағишланган “Туркий халқлар фольклорининг қиёсий ўрганилиши масалалари” мавзусидаги халқаро илмий-назарий анжуман ҳамда олимнинг икки жилдли асарлари тақдимоти бўлиб ўтди.

Туркий тилли халқларнинг маънавий ҳамжиҳатлиги, маърифий бойлигининг уйғунлиги фольклор йўналишида яққол намоён экани эътироф этилди.

Қайд этилганидек, Фольклоршуносликни ўрганиш ва кенг кўламдаги тадқиқотларни олиб боришда таниқли олим Жаббор Эшонқуловнинг ҳам заҳматли меҳнатлари мужассамдир. Устоз ижодкор Жаббор Эшонқулов адиб ва шоир, таржимон, адабиётшунос, фольклоршунослик соҳасининг билимдони сифатида наинки мамлакатимиз, балки хорижда ҳам ном қозонган.   

–  Жаббор ака, энг аввало, яхши шоир, ёзувчи, моҳир таржимон, ёзувчиликдан ортиб илм-фан билан шуғулланаётган фидойи ва заҳматкаш олимдир, – деди Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Ғайрат Мажид. – Шундай бойлик борки, биров унга сира таҳдид сола олмайди. Бу бойлик ўз соҳибига фақат обрў, эҳтиром, ҳурмат ва эътибор келтиради. Бу илм деб аталган мунаввар ва бебаҳо  бойликдир. Жаббор Эшонқулов ҳақида наинки мамлакатимиз, балки хорижий давлатларда бўлиб ўтган нуфузли аанжуманларда ҳам яхши гапларни эшитганмиз. Президентимиз Термиз шаҳрида бўлиб ўтган биринчи халқаро бахшичилик санъати фестивалида достонлар инсониятнинг илк болалик қўшиғи, деб таъриф берган эдилар. Айни пайтда миллий адабиётимиз ҳам халқ ижодиётининг чашмасидан озиқлангани  билан диққатга сазовор. Жаббор ака 107 ёшли момосининг қўлида тарбия топгани ҳақида гапирган эди. Эҳтимолки, унда адабиётга меҳр момолари айтиб берган достонлар, эртаклар орқали уйғонган бўлса,  ажаб эмас.  Инсоннинг исмида тақдири, унинг фазилатлари акс этади. Жаббор ака ҳам илм-фан йўлида жонини жабборга бериб, фаолият кўрсатаётган  пешқадам зиёлилардан саналадилар.

–  Илм нурли йўл бўлиши билан бирга машаққатларга умрини тиккан инсонлар йўлидир, – деди Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори ўринбосари, атоқли адабиётшунос олим, филология фанлари доктори Мақсуд Асадов. – Жаббор аканинг изланишлари бевосита институтимиз билан боғлиқ. Шу билан бирга Жаббор ака ноширлик фаолияти  билан ҳам самарали шуғулланганлар. Ҳозир столимиз устида олимнинг 20 дан ортиқ китоби турибди, яна бир қанча китоблари Туркияда нашр этилди. Фольклор санъатини ўрганиш сўз санъати, ёзма адабиёт, руҳшунослик, инсон ва адабиёт, инсон ва жамият, инсон ва табиат  ўртасидаги муносабатларни чуқур таҳлил этиш, ўрганишни талаб этади. Жаббор ака мазкур йўлда катта заҳмат ва фидойилик билан меҳнат қилмоқда. Айни пайтда у адолат байроғини баланд тутган, ғайрати завқига уйғун, устозларига садоқатли  ижодкор. Кўксида ёлқини бор бу ижодкор зуваласи пишиқ мавзулар устида тадқиқотлар олиб борувчи ҳалол, дадил олимдир.

–  Фольклоршунос олимлар унчалик ҳам кўп эмас, – деди адабиётшунос олим Шомирза Турдимов. – Жаббор Эшонқулов ана шу олимларнинг тўртинчи авлод вакилидир. Унинг ижодий изланишларига муваффақиятлар тилаймиз.  

Дарҳақиқат, миллий меросимизни ўрганиш масаласи юртимизда кечаётган маърифий янгиланиш жараёнларида устувор аҳамият касб этади. Бу борадаги муҳим вазифалар «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини "Атроф-муҳитни асраш ва «яшил" иқтисодиёт йили"да амалга оширишга оид давлат дастурида ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топгани билан аҳамиятлидир.

Жаббор Эшонқулов ўзбек халқ достонлари ва мифологик образларини ўрганишга доир йирик тадқиқотлари билан фольклоршунослик фани тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган таниқли зиёлилардан саналади. У Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Терсота қишлоғида таваллуд топган. Дастлаб Ғузор туманидаги ўрта мактабда таҳсил олиб, кейинчалик Сурхондарё вилоятининг Музработ туманидаги 22-мактабни аъло баҳолар билан тугатган.  1983-1991  йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида таҳсил олди. 1992-1994 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти фольклор бўлимида аспирант,  1995-1996 йилларда  шу институтда кичик илмий ходим, 1996-1999 йилларда катта илмий ходим лавозимида ишлаган.  2000-2002  йилларда Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтининг докторантурасида таҳсил олган.  2003-2008 йилларда Фанлар академиясининг “Фан” нашриётида бош муҳаррир, директор вазифаларида ишлаган. 2010 йилда “Ўзбек фольклорида туш ва унинг бадиий талқини” мавзуидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2010-2016 йилларда  Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти, 2017 йилдан эса ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти фольклор бўлимининг етакчи илмий ходими сифатида фаолият олиб борган. 2017 йил августдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейининг директори.  

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби бўлган Жаббор Эшонқулов Туркиядаги халқаро илмий ташкилот – Турк тил қурумининг аъзосидир.  “Фольклор: образ ва талқин”, “Эпик тафаккур тадрижи”,  “Наврўз нашидаси”,  “Наврўз қўшиқлари”, “Ўзбек фольклорида туш ва унинг бадиий талқини”,  “Миф ва бадиий тафаккур”  каби илмий монографиялар муаллифидир.  

Олим “Ўзбекистон номоддий маданий мероси”,  “Ўзбекистон номоддий маданий мероси ва фольклор ижрочилик санъати”, “Фольклоршуносликка кириш”, “Ўзбек фольклори”, “Туркий ёзма ёдгорликлар ва фольклор” каби дарслик ва ўқув қўлланмаларининг, Туркия, Қирғизистонда чоп этилган бир қатор китобларнинг муаллиф ва ҳаммуаллифидир.

Заҳматкаш олим “Ўзбек  халқ ижоди ёдгорликлари  100 жилди”ни нашрга тайёрлашда асосий иштирокчилардан саналади. Бугунги кунгача Жаббор Эшонқуловнинг  200 дан ортиқ илмий, услубий, илмий-оммабоп,  бадиий-маърифий ишлари эълон қилинган. Улар орасида 5 та монография, 4 та дарслик, ўқув қўлланмалари, 50 та китоб ва фольклор тўпламлари бор.  

Халқаро анжуманда  фидойи олимнинг фаолияти, унинг янги китоблари, илмий изланишларининг аҳамияти  хусусида батафсил сўз юритилди.  

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адолат байроғини баланд тутган заҳматкаш ижодкор