1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Адлия вазирлигида байрам тадбири ташкил этилди.

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Адлия вазирлигида байрам тадбири ташкил этилди. Унда Адлия вазирлиги марказий аппарати, муассасалари вакиллари, соҳа фахрийлари, Юристлар малакасини ошириш маркази, Тошкент давлат юридик университети, академик лицей ва юридик коллежларнинг профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Тадбирда адлия вазири Русланбек Давлетов сўзга чиқиб, бутун ҳаётимиз давомида биз билан билими ва ҳаёт тажрибасини бўлишган, илк ғалабаларимиз сабабчиси бўлган меҳрибон ва ғамхўр, талабчан ва жонкуяр устоз ва мураббийларимизни меҳр ва миннатдорлик билан ёдга олишимизни, уларнинг ҳар кунги фаолияти ва меҳнати билан кўплаб авлодларнинг тақдири белгиланишини эътироф этди.

Адлия вазирлиги доимо мамлакатимизнинг юридик кадрлар тайёрлаш тизимига расман масъул идора бўлиб ҳозирда вазирлик тасарруфидаги таълим муассасаларида 600 дан ошиқ ўқитувчи ва мураббийлар фаолият юритади.

Маълумки, юридик кадрлар жамият таянчи, ислоҳотларнинг локомотиви ҳисобланиб, улар ислоҳотларнинг ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватланиши, қонун устуворлиги, энг аввало фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлайди. Айнан шунинг учун ҳам юридик кадрларни тайёрлаш доимо долзарб масала бўлиб келган

Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази ташкил этилиши юксак имкониятларнинг яна бир ёрқин далилидир. Юридик ихтисослик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган олий маълумотли кадрлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар юридик хизматида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади. Соҳа ходимларининг сўзларига кўра, бу ҳам катта янгилик ва катта имкониятдан далолатдир.

Тадбирда адлия вазири ўқитувчиларнинг касб байрами муносабати билан келажак авлодга таълим-тарбия беришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган барчани самимий қутлаб, ватанимиз равнақи йўлидаги эзгу ишларида муваффақиятлар тилади.

Шу билан бирга, ёшлар тарбиясида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган профессор-ўқитувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

photo5229060590994041979.jpg

photo5229134726424537993.jpg

photo5229134726424537996.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия вазирлигида уч авлод учрашуви
Жамият
22:40 / 30:09:2019