Ушбу тушунмовчиликларга Адлия вазирлиги аниқлик киритди:

Сенатнинг 24 мартдаги ялпи йиғилишида маъқулланган “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига киритилаётган ўзгаришлар (“адвокат сўзлашувини назорат қилиш прокурор санкцияси билан мумкин бўлиши”) юзасидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларида турли мулоҳазалар пайдо бўлмоқда. 

Биринчидан, қонуннинг ушбу моддаси 1998 йилдан буён амалда бўлиб, унга киритилаётган ўзгариш фақат таҳририй характерга эга, яъни амалдаги матндаги “...телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш...” сўзлари “...телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувларини, хабарлари ва маълумотлари узатилишини назорат қилиш ...” деган сўзлар билан таҳрирланяпти. Ушбу ўзгариш замон талаби, чунки нафақат телефон сўзлашувлари балки телекоммуникация қурилмалари (компьютер, планшет, смартфон ва б.) орқали смс, ёзма, аудио, видео ва б. хабарлар юбориш кенг қўлланилмоқда, шу жумладан жиноий мақсадларда ҳам; 

иккинчидан, ушбу моддада адвокатнинг дахлсизлик ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, унга кўра, бошқа фуқаролардан фарқли равишда адвокатга нисбатан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказиш, жиноят-процессуал ҳаракатлар ва мажбурлов чоралари қўллашнинг алоҳида тартиби белгиланган. 

Хусусан, адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатиш, уни қамоққа ёки уй қамоғига олиш, мажбурий келтириш, ушлаб туриш, уйи, хонаси, транспортини кўздан кечириш, тинтув ўтказиш ёки олиб қўйиш, телефон сўзлашувларини эшитиш, адвокатни кўздан кечириш ва шахсий тинтув қилиш каби деярли барча муҳим тезкор-қидирув ва процессуал ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг санкцияси билан амалга оширилиши мумкин. 

Ушбу нормалар адвокатларнинг ҳуқуқини чекламайди, аксинча суриштирувчи, терговчи томонидан тўғридан-тўғри ёки туман (шаҳар) прокурори санкцияси орқали тезкор-қидирув тадбирлари, процессуал ҳаракат ва мажбурлов чоралари қўлланилишидан ҳимоя қилиш орқали адвокатнинг шахсий дахлсизлиги ҳимоя қилинади. 

Амалдаги қонунчиликда худди ўхшаш ҳуқуқий механизмлар судьяларга нисбатан ҳам белгиланган. Бундан ташқари, Украина, Россия (юқори тергов комитети томонидан), Қирғизистон, Қозоғистон каби давлатларда ўхшаш нормалар адвокатлик фаолияти кафолати сифатида белгиланган; 

учинчидан, Сенат маъқуллаган қонун ҳужжати билан Жиноят процессуал кодекси, Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисидаги қонунга ҳам телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувлар, хабарлар ва маълумотлар узатилишини назорат қилиш билан боғлиқ процессуал ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишни тартибга солувчи таҳририй ўзгаришлар киритилмоқда. 

Ушбу ўзгаришлар адвокатурага оид қонунчиликка киритилмаган тақдирда қонунчиликда номувофиқлик юзага келади. Яъни адвокатнинг телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган хабарлари ва маълумотлари узатилишини назорат қилиш туман (шаҳар) прокурори санкцияси билан йўл қўйиладиган бўлади. Бу эса адвокатлик фаолияти дахлсизлигига таъсир этувчи омил бўлиши мумкин. 

тўртинчидан, юқоридаги қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгаришлар қонунчилик техникаси нуқтаи назаридан таҳририй (аниқлаштирувчи) хусусиятга эгалиги сабабли кўпчилик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларида ўзгариш киритилаётган қонуннинг назорат ҳолатидаги тўлиқ матнини кўрмаганлиги сабабли нотўғри таассурот уйғотмоқда. 

Юқоридагиларга кўра, янги киритилаётган ўзгартиш адвокатлик фаолиятига бирон-бир янги чеклов киритаётганлигини англатмайди. Балки, қонунчилигимизнинг замон билан ҳамнафас бўлишини таъминлайди. Шу муносабати билан адвокатлик ҳамжамияти ва фуқароларда хавотир олиш учун ҳеч қандай асос мавжуд эмас. 

Маълумот тариқасида: ҳозирги кунда давлат раҳбарининг тегишли қарорига кўра адвокатура институтини ривожлантириш концепцияси тайёрланмоқда. Ушбу ҳужжат мазкур соҳани янада такомиллаштириш ва адвокатлар мавқеини тубдан оширишни назарда тутади. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия вазирлиги: Қонунчиликдаги ўзгаришлар адвокатлик фаолиятига қўшимча чеклов белгиламайди