Қонунчилик палатасининг мажлисида адлия вазири А.Тошқуловга норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

— Бугун ислоҳотларимизнинг муваффақиятли амалга оширилиши норма ижодкорлиги жараёни сифатига ҳам боғлиқ, — деди депутат И.Қудратов. — Шу боис, ўтган даврда тизимлаштирилган қонунчилик базасини шакллантириш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий жиҳатдан таъминланишини такомиллаштиришда муҳим бўлган норма ижодкорлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни унификация қилиш ҳамда амалда ўз аҳамияти ва долзарблигини йўқотган ҳужжатларни бекор қилиш бўйича 2019 йил 1 январдан 2023 йил 1 сентябрга қадар жами 1 минг 634 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб топилган. Натижада яхлит идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сони 1 минг 500 тадан 1 минг 128 тага ёки 25 фоизга қисқартирилган.  

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунда вазирлик ва идоралар, агар уларга қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш бўйича ваколатлар берилган бўлсагина, норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиши мумкинлиги тўғрисидаги талаб мустаҳкамлаб қўйилди.  

Норма ижодкорлиги соҳасида амалга оширилган ишлар билан бир каторда ечимини кутаётган масалалар ҳам бор. Жумладан, қонун лойиҳаларини вазирликлар ва идораларнинг юридик хизмати томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ҳанузгача сифатсиз амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, Адлия вазирлиги томонидан 2022 йилда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган 2 минг 121 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг 1 минг 25 таси, 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган 822 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг 386 таси амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва юридик техника қоидаларига зид эканлиги, коррупциявий омиллар мавжудлиги боис норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органга ёки лойиҳани тайёрлашни амалга оширувчи ташкилотга қайтарилган.  

[gallery-14565]

2022 йилда вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган 344 та лойиҳада 534 та, 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида эса лойиҳаларнинг 150 тасида 228 та коррупциявий омиллар мавжудлиги аниқланган. Шу билан бирга, Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги ва парламент назорати соҳасидаги фаолияти бўйича қилинган таҳлиллар бу борада эътибор кучайтирилиши лозим бўлган айрим жиҳатлар мавжудлигини кўрсатмоқда.  

Мажлисда юқоридагилардан келиб чиқиб, адлия вазири А.Тошқуловга норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масала юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.  

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия вазирига парламент сўрови юборилди